Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаро Б.Бутунбоевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ишонч телефони орқали қилган мурожаати Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томони дан ўрганилди.
Мазкур мурожаатда истеъмолчи, Жиззах шахридаги “JIZZAX MOTORS" автосалонидан шартнома асосида 97000000 сўм эвазига янги "COBALT " автомошинасини харид килганлиги, аммо орадан бир ой вақт ўтиб автомошинасининг мотор кисмида носозликлари маълум бўлганлиги сабабли автосалонга бориб мурожаат қилганлиги, "Jizzax Motors" автосалон ходимлари эса носозликни бартараф этишни пайсалга солиб келаётганлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро С.Абдураҳмонов томонидан келган мурожаатда айтилишича “Farg‘ona AvtoTexXizmat” автосалонига 115 миллион 607 минг сўм, яъни 100 фоизлик олдиндан тўловни амалга ошириш орқали “Lacetti-Gentra” русумли автомашина сотиб олган. Бироқ мазкур автоуловда нуқсонлар борлиги (эшиклари чоклари бир-бирига тўғри келмаслиги, автоуловни олд қисми бамперида бўёқ кўчгани ва ҳ.к) сабабли бошқасига алмаштириб берилишини талаб қилган. Автосалон ходимлари эса истеъмолчининг бу талабини қаноатлантирмаган.
Бу мурожаат, Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти томонидан ўрганилиши натижасида мазкур автомобиль янгисига алмаштириб берилди.
Яна бир мурожаат Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, Наймансарой қишлоғида яшовчи фуқаро Карим Қулбошев томонидан келиб тушган.
Таъкидланишича, К.Қулбошев жорий йилнинг 5 февралида “АS Қашқадарё servis” МЧЖ билан “Сobalt” русумли механик бошқарувга эга автомашина сотиб олиш учун шартнома расмийлаштиради ва шартнома шартларига кўра 97 миллион 83 минг сўм тўловни амалга оширади. Бироқ, “Сobalt” русумидаги механик бошқарувга эга автомашина ишлаб чиқарилиши тўхтатилганлиги сабабли автосалон маъмурияти у билан расмийлаштирилган шартнома бекор қилинишини маълум қилади. Бу хабар банкдан йиллик 22 фоизлик автокредит олган истеъмолчини қийин аҳволга солиб қўйган.
Мазкур мурожаатга Федерация ходимларининг аралашуви билан Қ.Қулбошевга “Сobalt” русумли транспорт ўрнига “Lacetti” русумидаги механик бошқарувга эга автомашина етказиб бериладиган бўлди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.