Москва аҳолиси Россия армиясига қўшилиши учун 22 минг долларга тенг бир марталик тўлов олади.
Москва аҳолиси Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолагандан сўнг 1,9 миллион рубль (21 777 доллар) миқдорида бир марталик тўлов олади, деб хабар бермоқда шаҳар маъмурияти. Шаҳар мери Сергей Собянин тегишли фармонни имзолади.
Маъмуриятнинг аниқлик киритишича, ушбу тўлов 2024 йил 23 июлдан бошлаб танловдан ўтганлар учун мавжуд бўлади. Москва расмийлари, шунингдек, Украинада жанг қилаётган россиялик аскарларни қўллаб-қувватлашнинг барча чоралари, шу жумладан ойлик 50 минг рубль (573 доллар) миқдорида тўловни сақлаб қолишларини тасдиқлади.
«Шартномадаги ҳарбий хизматчига тўланадиган тўловларнинг умумий миқдори (ойлик иш ҳақи ва Москва ва федерал қўллаб-қувватлаш чораларини ҳисобга олган ҳолда) хизматнинг биринчи йили учун 5,2 миллион рублдан (59 599 доллар) ошади», деди маъмурият.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.