Яна мингга яқин ўзбекистонлик Самарадан олиб келинди

Яна мингга яқин ўзбекистонлик Самарадан олиб келинди

Махсус поезд рейслари орқали Самарадан 938 нафар ўзбекистонлик олиб келинди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг Самара вилоятидан олиб келиш учун Тошкент–Кинел–Тошкент темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан 14 сентябрь куни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ поезди 938 нафар ўзбекистонлик билан «Кинел» станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд 16 сентябрь куни Тошкент Жанубий вокзалига етиб келган. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилган.

Бундан бир кун аввал Самара ва Екатеринбургдан 2 мингга яқин ўзбекистонлик, 3 сентябрь куни эса 922 нафар ўзбекистонлик поездда Самарқандга олиб келинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!