Яна бир давлат ЖССТни айбламоқда ва унга нисбатан тергов ўтказиш ниятида 

Яна бир давлат ЖССТни айбламоқда ва унга нисбатан тергов ўтказиш ниятида 

Япония Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирус пандемиясига қанчалик даражада тўғри жавоб берганини тергов қилишга чақирмоқда.  Бу ҳақидаги тегишли таклиф ЖССТнинг 18 майда бошланадиган умумий йиғилишида билдирилади, деб хабар берди The Mainichi нашри.

Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таъкидлашича, йиғилишда Япония Европа иттифоқига ЖССТнинг пандемияга қанчалик тўғри муносабат билдирганининг адолатли ва мустақил тергови ўтказилишини таклиф қилади.   

Таъкидланишича, ЖССТга нисбатан терговни мустақил орган олиб бориши керак.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ЖССТни Хитойга ён босишда ҳамда ёмон бошқарувда ва коронавирус тарқалиши кўлами ҳақидаги маълумотларни яширганликда айблаганди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!