АҚШ Президенти Дональд Трамп унинг маъмурияти Вашингтондаги "Акс этувчи ҳовуз"ни (Mirror Pond) собиқ президент Жо Байден жамоасига қараганда анча арзон ва тезроқ реконструкция қилганини маълум қилди.
Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Америка етакчиси пойтахтнинг энг машҳур масканларидан бири — Линкольн мемориали қаршисида жойлашган акс этувчи бассейннинг иккита суратини жойлаштирди.
Биринчи суратда Жо Байденнинг фотосурати билан бирга қуриб қолган ва кулранг тусдаги сув ҳавзаси акс этган бўлиб, унинг қиймати 355 миллион доллар ва ишлаш муддати уч ярим йил деб баҳоланган.
Ушбу вариантга Трамп акс этган ёрқин сурат қарама-қарши қўйилган бўлиб, унда янгиланган объект учун сезиларли даражада кам вақт ва бюджет маблағлари сарфлангани кўрсатилган.
«2 миллион доллар. Бир ҳафта», — деб ёзилган сурат остидаги изоҳда.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.