Яна 7 мамлакат Белоруссия учун осмонларини ёпди

Яна 7 мамлакат Белоруссия учун осмонларини ёпди

Европа Иттифоқининг Белоруссия авиаташувчилари учун осмонларини ёпиш тўғрисидаги қарорига етти мамлакат қўшилди.

"Ушбу қарорга Европа Иттифоқига номзод мамлакатлар - Европа иқтисодий ҳудудига аъзо Шимолий Македония Республикаси, Черногория, Сербия ва Албания, шунингдек, Исландия, Лихтенштейн ва Норвегия қўшилди", дейилади Европа Иттифоқи кенгашининг баёнотида.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Белоруссияга қарши Белоруссия экспортига қаратилган санкцияларнинг тўртинчи пакетини қабул қилиши маълум бўлганди. Санкциялар Европа Иттифоқининг 24-25 июнь кунлари саммитида қабул қилиниши режалаштирилган.

Белоруссия самолётларининг Европа Иттифоқи ҳаво ҳудудида парвоз қилишлари ва уларни Европа аэропортларига қабул қилишни тақиқлаш 5 июндан бошлаб амал қилади. Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишелнинг таъкидлашича, Белоруссияга қарши босим чоралари унинг расмийлари мухолифат Роман Протасевични озод қилгунига қадар қўллайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!