Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Nobel Pharmsanoat” компанияси “Ковипир” номи остида фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади.
Ушбу дори воситасининг патенти Япониянинг “Toyama Chemical” компаниясига тегишли ҳисобланади. РНК сақловчи вирус (грипп, риновирус, нафас олиш тизими вируслари ва бошқа)ларга қарши кенг таъсир доирасига эга ушбу дори воситасини коронавирусга қарши ижобий таьсири исботланган бўлиб, 2020 йил февраль ойидан бошлаб Японияда коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўлланила бошланган. Шу ойнинг ўзидаёқ Хитойнинг “Zhejiang Hisun Pharmaceutical” компанияси уни “Фавилавир” савдо номи остида ишлаб чиқаришни бошлаган.
Россияда эса май ойидан “ХимРар” ва РФПИ ҳамкорлигида коронавируснинг кўпайиш механизмини блоклаш хусусиятига эга “Авифавир” дори воситаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Шу билан бирга, Бирлашган Араб Амирликлари Эронга тегишли активларни музлатиш чораларини кўришни бошламоқда, бу эса Теҳрондаги ҳукмрон режимни қўллаб-қувватлашнинг муҳим манбаларидан бирига хавф туғдиради.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.