Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси 15 июндан очилади

Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси 15 июндан очилади

Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси 15 июнь куни очилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ўмирзак Шўкеев ўзининг "Facebook"даги саҳифасида ёзди.

«15 июндан бошлаб Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини очамиз. Карантин муддати узайтирилганлиги сабабли ушбу объект фаолияти тўхтатилганди. Энди шаҳар меҳмонлари мақбарага ташриф буюришлари мумкин.

Шунингдек, сиз янгиланган шаҳарга гувоҳ бўласиз. Мақбара сайёҳлар учун маънавий марказ вазифасини бажаради. Энг муҳими, хавфсизлигингиз учун сиздан карантин талабларига қатъий риоя қилишингизни сўрайман», - деди Ўмирзак Шўкеев.

Эслатиб ўтамиз, Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси мамлакатда хавфли эпидемия туфайли вақтинча ёпилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!