Худонинг қайси дини ҳақ?

A A A
Худонинг қайси дини ҳақ?

Ҳар бир одам боласи борки ўзи танламаган муҳитда дунёга келади. Унга оиласининг дини ва яшаётган мамлакатиниг мафкураси ҳаётининг дастлабки онларидан бошлабоқ сингиб боради. Одатда у вақт ўтиши билан мана шу таъсирлар натижасида ўсмирлик ёшига етганида, ўз жамиятининг эътиқоди ҳар кимда бўлиши керак бўлган тўғри эътиқод деб билади ва унга иймон келтиради. Шу билан бирга унинг ақли етуклашиб боргани ва бошка динлар билан танишгани сари, ўз эътиқодининг тўғри ёки тўғри эмаслиги тўғрисида саволлари пайдо бўла бошлайди.

Ҳақиқатни изловчи ўрганаётганган ҳар бир дин, секта, мафкура ва фалсафий қарашлардан қайси бири ягона ҳақ йўл эканлигини аниқлашда кўпинча чалкашиб кетади. Ҳақиқатдан ҳам уларнинг бари одамларни яхшилик қилишга чақиради. Лекин, уларнинг қайси бири энг тўғриси? Уларнинг барчаси бараварига ҳақ бўла олмайди, чунки уларнинг ҳар бири ўзидан бошқаларини нотўғрилигини таъкидлайди. Шундай вақтда ҳақни изловчи қандай қилиб тўғри йўлни топсин?

Худо бизнинг барчамизга керакли хулосани чиқаришимиз учун ақл ва идрокни берди. Мана шу чиқариладиган хулоса инсон ҳаётидаги энг муҳим қарордир. Бу қарор унинг келажагини белгилаб беради. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир одам тақдим қилинаётган далилларни ҳотиржамлик билан кўриб чиқиши ва ҳақни кўрсатаётган йўлни танлаши керак, токи бундан ҳам тўлиқ далиллар пайдо бўлмагунича.

Бошқа дин ва фалсафий қарашлар каби Ислом дини ҳам ўзининг Худога етказувчи ягона ҳақ йўл эканлигини таъкидлайди. Мана шу жиҳатдан унинг бошқа тизимлардан ҳеч қандай фарқи йўқдир. Мана шу рисола ана ўша таъкиднинг тўғрилигини исботловчи далилларни тақдим қилишни кўзлайди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, киши ҳақ йўлни қидираётганида, бизларни кўпинча йўлдан чалғитувчи ҳиссиётни ва ўзимизда аввалдан мавжуд бўлган қарашларни четга суриб қўйибгина топиши мумкин. Фақат ва фақат шундагина биз Худо берган ақл-идрокни ишлатиб, тўғри ва оқилона хулоса чиқара оламиз.

Исломнинг ҳақ дин эканлигини тасдиқловчи кўплаб далилларни илгари суриш мумкин.
Қуйидагилар учтаси эса уларнинг энг равшан бўлганларидир.
 Биринчи далил, диннинг номи ва унинг кенг қамровли маъноси ягона илоҳий манбага асосланганлигидир. Иккинчи далил эса Худо, одам ва яратилиш ўрталаридаги муносабатларнинг ягона ва оддий таълимотга асосланганлигидир. Учинчи далил, Ислом дини барча одамлар томонидан ҳар қандай замонда ва ҳар қандай ерда қабул қилиниши мумкин бўлган ягона дин эканлигидир. Мана шу уч далил, мантиқан диннинг Худонинг ҳақ дини деб асослашга етарлидир. Кейинги саҳифаларда мана шу концепиялар ҳақида батафсил маълумот берилади.

Диннинг номи

Аввало ҳар бир одам “Ислом” сўзининг асл маъносини билиши ва яхши тушуниб олиши керак. “Ислом” сўзи арабча сўз бўлиб, араб тилида “Аллоҳ” деб аталувчи ягона ҳақ Худога итоат қилиш ва таслим бўлиш маъноларини билдиради. Аллоҳга бўйсунувчи ҳар бир одам “Муслим” (“Мусулмон”) деб аталади. Ислом дини бирор шахс ёки одамлардан кейин номланган дин эмас. Ёки аксинча бирор шахсдан сўнг кейинчалик пайдо бўлган ҳам эмас. Яъни, Ислом динининг номи даинларнинг Исо Масийҳдан сўнг Насронийлик, Гаутама Буддадан сўнг Буддизм, Конфуцийдан сўнг Конфуций таълимоти, Карл Марксдан сўнг Марксизм, Яҳуд қабиласидан (Бани Исроил қабиласи) сўнг Яҳудийлик (Иудаизм), Ҳиндусдан сўнг Ҳиндуизм деб номланганларидек эмас. Ислом (Худога итоат қилиш) бу Худонинг  биринчи яратган башари ва биринчи пайғамбари бўлмиш Одамга берилган динидир. Шу билан бирга Аллоҳ инсониятга юборган барча пайғамбарларнинг дини бўлган диндир. Бундан ташқари бу диннинг номини Худонинг Ўзи танлагандир ва Ўзининг сўнгги китобида очиқ-ойдин эслатгандир. Араб тилида Қуръон деб номланувчи мана шу сўнгги китобида Аллоҳ қуйидагиларни таъкидлайди:
“Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб, рози бўлдим.” (Моида сураси, 3-оят)

“Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўлур.” (Оли Имрон сураси, 85-оят)

Бундан, Ислом Муҳаммад Пайғамбар томонидан еттинчи асрда Арабистонга олиб келинган янги дин эмаслиги келиб чиқади. Балки, Буюк Аллоҳнинг Одам ва ундан кейинги пайғамбарларга юборган дастлабки ҳақ диннинг қайтадан намоён бўлган охирги кўринишидир.

Биз мана шу ерда ўзининг тўғри йўлдалигини даъво қилувчи иккита бошқа динларга қисқача шарҳ бериб ўтамиз. Худо Мусо Пайғамбар умматининг ёки уларнинг зурриётларининг динини Яҳудийлик (Иудаизм) деб номлаганини Библиянинг бирор ерида топа олмайсиз. Ёки Масийҳга эргашувчиларнинг динини Насронийлик деб номлаганини ҳам топа олмайсиз. Бошқа сўз билан айтганда, “Яҳудийлик (Иудаизм)” ва “Насронийлик” номлари илоҳий асос ва тасдиққа эга эмаслар. Насронийлик номи Исо тарк этгандан кейин, узоқ вақтлардан сўнг унинг динига берилган номдир.

Демак унда, Исонинг динининг ҳақиқий ҳолати унинг номидан фарқли экан-да?  Унинг дини унинг кўрсатмларини ўзида акс эттиради. У ўзига эргашувчилардан улар билан Худо ўртасидаги муносабатларга чақирувчи тамойилларни қабул қилишни талаб қилган. Исломда Исо Аллоҳ юборган пайғамбарларнинг биридир ва у араб тилиди “Иисаа” деб аталади. У ўзидан аввалги пайғамбарлар каби одамларни Худонинг буйруғига (Исломнинг асосига кўра)таслим бўлишга чақирди. Мисол учун, Инжилда Исо ўзига эргашувчиларни Худога қуйидагича ибодат қилишга чақиради:
“Бизнинг осмондаги Отамиз, Сенинг исминг муқаддасдир. Ерда Сенинг хоҳишинг бўлсин осмонда бўлгани каби”. (Лука 11:2/Матфей 6:9-10)

Исо таъкидлаган мана шу ғоя кўп маротаба Инжилларда келгандир. У фақатгина итоат этувчилар жаннатга киришини таълим берди.
“Мени “Худо” деганларнинг ҳеч бири Худонинг салтанати (жаннат) га кирмайди, фақатгина осмондаги Отамга итоат қилувчиларгина кирадилар.” (Матфей 7:21)

Яна Исо ўзини Худога итоат этувчилардан эканлигини тасдиқлади.

“Менинг ўзим ҳеч нарсага қодир эмасман. Мен эшитганларимга кўра адолат қиламан ва менинг адолатим энг ҳаққонийдир. Чунки мен ўзимча ҳаракат қилмайман ва фақатгина мени юборган Зотга итоат қиламан.” (Иоанн 5:30)

Исо ўзини якка ҳақ Худо эмаслиги ҳақида эргашувчиларига очиқ-ойдин қилган мурожатлари Инжилларнинг кўп ерларида келгандир. Мисол учун, у Қиёмат куни ҳақида қуйидагича дейди:

“Отадан бошқа ҳеч ким у Кун ва соат ҳақида билмайди, ҳатто осмондаги фаришталар ва ўғил ҳам билмайди”. (Марк 13:32)

Шундай қилиб, Исо ўзидан аввал келган пайғамбарлар кабидир. Ҳамда ўзидан кейин келиб, ягона ҳақ Худога итоат этишга чақирган ва Ислом динини таълим берган сўнгги Пайғамбар кабидир.
Доктор А.Б.Филипс

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

Италия ОАВлари Макроннинг Жоржа Мелони билан учрашувдаги ҳаракатларини кескин танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.

«Реал» ўз собиқ футболчиси вафот этганини маълум қилди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Хосе Сантамария 96 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «қироллик клуби» матбуот хизмати расмий хабар берди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Абдуқодир Ҳусанов "Арсенал"га қарши учрашувда қандай статистика қайд этди?

Хабарингиз бор, бугун Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида таслим этди.

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

АҚШ Эронда фалокатга учраши мумкин — Скотт Риттер

Истеъфодаги америкалик ҳарбий таҳлилчи ва собиқ разведка ходими Скотт Риттернинг фикрича, агар АҚШ Эрон билан можарони давом эттирса, оғир оқибатларга дуч келиши мумкин.

Суперлига. 8-тур якунланди. Турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг

Суперлиганинг 8-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда бир қатор қизиқарли ва муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди.

Трампнинг НУЖ ваъдаси дунё матбуотда шов-шувга сабаб бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон яқин вақтда номаълум учувчи объектлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишини айтгач, бу баёнот халқаро оммавий ахборот воситаларида катта муҳокамага сабаб бўлди.

Халқаро эътироф: Ўзбекистон БМТнинг муҳим комиссиясига сайланди

Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди