Хорижлик кузатувчилар ўзларининг референдум ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашишди

Хорижлик кузатувчилар ўзларининг референдум ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашишди

Франция, Нидерландия ва Италиядан бўлган хорижлик кузатувчилар ҳам Россия ҳудудида, ҳам Донбасс республикаларидаги референдум борасидаги таассуротлари ҳақида сўзлаб беришди.

“Мен Ростов-на-Донуда бўлдим ва у ердаги айрим сайлов участкаларини кузатдим. Шуни айта оламанки, бари шаффоф бўлди, овоз бериш муносиб равишда ўтказилди. У ерда ҳаммаси яхши ўтди. Ҳеч кимни овоз беришга мажбурлашмади”, - деди Нидерландиядан бўлган мустақил журналист Сонья ван ден Енде “Россия сегодня” медиагуруҳи матбуот марказидаги давра суҳбати чоғида.

У Ғарб ОАВлари референдумда гўёки одамларни овоз беришга мажбурлашгани ҳақида ёзишаётганини таъкидлади, бироқ аслида ҳеч ким бировни участкага боришга мажбурламаган, аскарлар эса фақат улар хавфсизлигини таъминлашган.

Россияда ҳудудида қочоқларнинг овоз бериши ҳамда ДХРда овоз бериш жараёнини кузатган Франциядан бўлган мустақил сиёсий таҳлилчи Моро Ксавьер Бернард Киев овоз бериш вақтида Донецкни ўққа тутишни давом этгани, шу боис одамларнинг бир жойга тўпланиши хавфли бўлганини таъкидлади.

“Мен қочоқларнинг овоз беришини кўрдим... Ҳаммаси Франциядаги каби бўлиб ўтди, ҳаммаси жойида эди. Бирор бир ноодатий ҳолатни кўрмадим... Ҳаммаси одатдагидек эди. ДХРда вазият ўққа тутишлар сабаб бошқача эди, Киев Ғарб ҳамкорлари етказиб бераётган HIMARS дан фойдаланмоқда. Одамларнинг бир жойга тўпланиши хавфли, шу боис у ерда кўчма овоз бериш пунктларини ташкил этишди. Ҳаммаси жуда яхши ташкиллаштирилганди”, - деди кузатувчи.

Италиялик дипломат, Халқаро дипломатия обсерваторияси асосчиси, БМТ ноҳукумат ташкилотининг ижтимоий-иқтисодий департаментида рўйхатдан ўтган дипломат Вито Гриттани ҳам овоз бериш халқаро стандартларга мувофиқ бўлиб ўтганини маълум қилди.

“Овоз бериш чоғида референдум иштирокчилари белгиланган овоз бериш жараёнларига риоя қилишди, мен борган бирор бир участкада бюллетень бермаслик ҳолати кузатилмади. Кўп марталаб овоз бериш ҳолати ҳам қайд этилмади, референдум иштирокчиларига босим ўтказилмади”, - деди дипломат.

Россия таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдумлар 23-27 сентябрь кунлари Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида бўлиб ўтди. Сайлов бюллетенларини қайта ишлаш натижаларига кўра, ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42%, Херсон вилоятида - 87,05%, Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли улуши Россияга қўшилиш учун овоз берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!