Хоразмдаги мактабда 200 дан ортиқ ўқитувчилар ва ишчи ходимлар ишсиз қоладими?

Хоразмдаги мактабда 200 дан ортиқ ўқитувчилар ва ишчи ходимлар ишсиз қоладими?

Хабарингиз бор, жорий йил 22 май куни ижтимоий тармоқларда Қўшкўпир туманидаги 8-сонли мактаб ва 4-сонли ИДУМнинг 200 дан ортиқ ўқитувчилари ва ишчи ходимлари томонидан видеомурожаат йўлланди. Улар ўз мурожаатларида 2 та мактаб бир бинода жойлашгани сабабли Молия вазирлиги томонидан бирлаштирилиши режалаштирилгани оқибатида ишсиз қолишлари мумкинлигини билдирганлар.

Ҳолат юзасидан виоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги «Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-106-сонли Фармонига асосан Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаб ва мактаб-интернатлари негизида, Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ташкил қилиниши белгиланган.

Ушбу Фармонга кўра, 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб фанлар чуқур ўқитиладиган мактаблар ҳамда мактаб-интернатлар босқичма-босқич умумий ўрта таълим мактаблари сифатида қайта ташкил этилиши, улар фаолияти ушбу мактабларда ихтисослаштирилган дастурлар асосида таълим олаётган ўқувчилар ўқишини битиргунига қадар давом эттирилиши, фанлар чуқур ўқитиладиган мактаблар ҳамда мактаб-интернатларнинг раҳбарларига ҳамда ихтисослаштирилган фанлардан дарс ўтганлиги учун педагог кадрларига амалда белгиланган қўшимча устама ҳақлар ушбу мактаблардаги ихтисослаштирилган синфлар фаолияти тугатилгунига қадар сақлаб қолиниши белгилаб қўйилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, бир бинода иккита юридик шахс сифатида фаолият юритилаётган таълим муассасалари Қўшкўпир туманидаги 4-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги «Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-106-сонли Фармонига асосан фаолият олиб бораётганлигини, шу бинода жойлашган 8-сонли мактаб умумий ўрта таълим мактаби сифатида фаолият олиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда ушбу таълим муассасаларини битта таълим муассасаси сифатида қайта ташкил қилиш ПФ-106-сонли Фармонига асосан мумкин эмаслиги маълум қилинди.

Бу юзадан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармасига 2024 йил 21 май куни хат орқали билдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!