Хоразмда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомаласига чек қўйилди

Хоразмда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомаласига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Р. “QARATAW” ёзувли 0.45 литр сиғимли 2 400 шиша алкогол маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда фуқарога 34 млн сўмга ҳисоблаб, жами 3 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, экспертиза хулосасида, ушбу алкоголь маҳсулоти истеъмолга яроқсизлиги, давлат стандарти ҳамда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги талабларига жавоб бермаслиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!