2020 йил 31 январь куни Янгиариқ туман суди томонидан фермерларни ҳақорат қилган ҳокимга оид маъмурий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Янгиариқ туман маъмурий суди раиси Б.Ражабов "ANIQ.UZ"га маълум қилди.
Иш ҳолатларига кўра, Янгиариқ туман ҳокимлиги биносида 2020 йил 15 январь куни қишлоқ хўжалигига оид масалалар бўйича тумандаги ҳудуд ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда, туман ҳокими М.Саидов фермер хўжалиги ер майдонларида кузги шудгор ишлари тўлиқ бажармаганлиги учун фермерларни ҳақорат қилган.
Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган суд мажлисида туман ҳокими М.Саидов қилмишига иқрорлик билдириб, мазкур ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирди.
Янгиариқ туман маъмурий суди томонидан М.Саидов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси билан (ҳақорат қилиш) айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида яъни 4.460.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.