ХОҚ украиналик амалдорларнинг танқидига муносабат билдирди

ХОҚ украиналик амалдорларнинг танқидига муносабат билдирди

Халқаро Олимпия қўмитаси Россия ва Беларусь спортчиларининг Олимпиадага қўйилиши бўйича Украина амалдорларининг танқидига ўз муносабатини билдирди.

"ХОҚ бу ва ҳар қандай ёлғон баёнотларни рад этади. Улар ҳар қандай муҳокама учун асос бўлиб қолмаслиги керак", - дейилади ХОҚ баёнотида.

Аввалроқ ХОҚ Беларус ва Россия спортчиларининг Франция пойтахтида тўрт йилликнинг асосий стартида чиқишлари мумкинлиги ҳақида баёнот эълон қилган эди. Ташкилот раҳбари алоҳида спортчилар мамлакатлари зиддиятли бўлса ҳам, уларни камситмаслик кераклигини таъкидлади.

Украина расмийлари бу ҳолатда уларнинг мамлакати Париждаги ўйинларни бойкот қилишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!