Хива тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига раҳбар тайинланди

Хива тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига раҳбар тайинланди

Матякубов Сирожиддин Батир ўғли Хива тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига кўра, Хива тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига Матякубов Сирожиддин Батир ўғли тайинланди.

Бугун туманда бўлиб ўтган йиғилишда янги раҳбар соҳа жамоатчилигига таништирилди.

Сирожиддин Матякубов бугунги кунга қадар Хива тумани 24-мактаб директори лавозимида ишлаб келмоқда эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!