Вахшийлик: Босқинчи Исроил аскарлари бегуноҳ болакайни оёғидан отди
Ливанда Ҳизбуллоҳ ва Исроил армияси ўртасидаги шиддатли жанглар эса давом этмоқда.
Исроил аскарлари Ғарбий Соҳилдаги Салфитда рейд пайтида 14 ёшли болани оёғидан отиб ташлади.
Фаластиннинг «Вафа» ахборот агентлиги хабарига кўра, исроиллик кучлар босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Салфитга уюштирган рейд чоғида 14 ёшли боланинг оёғига ўқ узган.
Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти болани касалхонага ётқизганини айтди, дея қўшимча қилди Вафа.
****
Ҳизбуллоҳ ҳужумларини давом эттирмоқда.
Телеграмъда гуруҳ Исроилнинг Кирят Шмона шаҳрига ракета зарбаси берганини маълум қилди. Исроил матбуоти ҳужумни тасдиқлаб, шаҳар томон 10 га яқин ракета отилгани кўрилганини айтди.
Ҳизбуллоҳ, шунингдек, унинг жангчилари Лаббуна тепаликларида жойлашган Исроил танкини танкга қарши ракета билан нишонга олганликлари, «бу унинг ёниб кетишига, экипажнинг ўлими ва жароҳатланишига олиб келганини» айтди.
Исроил Ливан жанубида қуруқликдан ҳужумини давом эттирар экан, Ҳизбуллоҳ ва Исроил армияси ўртасидаги шиддатли жанглар давом этмоқда.