Хитойда одамлар янги вирус билан зарарланяпти

Хитойда одамлар янги вирус билан зарарланяпти

Хитойда одамларда юқори патогенли H5N6 парранда гриппи вируси билан касалланишнинг бешта янги ҳолати қайд этилди.

Жануби-ғарбий Сичуан провинциясининг икки нафар фуқароси ушбу инфекциядан вафот этган. Шарқий Чжецзян провинциясидаги Ханчжоу шаҳрида яшовчи бир одам ҳам мазкур вирусни юқтириб олган. Шифокорлар унинг аҳволини оғир, деб баҳоламоқда. Яна икки бемор жанубий Гуанси-Чжуан автоном вилояти аҳолиси бўлиб, улар ҳам оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Одамлар орасида парранда гриппининг H5N6 штамми биринчи марта 2014 йилнинг майида айнан Хитойнинг Сичуан провинциясида аниқланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!