Қўшма Штатлар Молия вазирлиги Россия нефти ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш билан боғлиқ амалиётлар учун янги лицензия чиқарди. У 12 март куни берилган ҳужжат ўрнини эгаллайди. Аввалги ҳужжат 11 апрелгача амал қилиши белгиланган ва 12 мартгача кемаларга юкланган Россия нефти ҳамда нефт маҳсулотларини етказиб беришга рухсат берган эди.
Янги лицензияга Куба, Эрон, Шимолий Корея ва Украинанинг аннекция қилинган ҳудудлари иштирок этадиган битимларни тақиқловчи банд қўшилган.
Россия нефтини етказиб бериш шартларининг ўзгариши 4 апрел куни Кубага 700 минг баррелдан ортиқ нефт олиб келаётган “Анатолий Колодкин” номли Россия кемаси етиб келиши кутилаётгани ҳақидаги хабарлардан кўп ўтмай юз берди.
Бундан ташқари, 23 март куни Ҳонконг байроғи остида сузаётган Sea Horse кемаси ҳам Кубага етиб келиши кутилаётганди. Ушбу кемада тахминан 27 минг тонна Россия суюлтирилган гази борлиги тахмин қилинаётганди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.