Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчликка эришиш янги уруш эшигини тубдан ёпиш демакдир, деб таъкидлади.
Бу ҳақда Пашянин ўзининг Facebook ижтимоий тармоқдаги саҳифасида айтиб ўтди.
Арманистон ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирги тинчлик кун тартибидан воз кечиш аслида қарама-қаршилик мантиғига қайтишни англатади.
"Кочарян, Карапетян ва Царукян бошчилигидаги кучлар Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик шартномасини қайта кўриб чиқиш тарафдори эканлиги аниқ. Бугунги кунда айнан шу кучлар кескинлашув эшигини очишга ҳаракат қилмоқда ва бу, шубҳасиз, Арманистон Республикаси хавфсизлигига ҳалокатли таҳдид солади.
Энг оптимистик сценарийни ҳам ҳисобга олсак, тинчлик шартномасини қайта кўриб чиқиш музокаралар жараёнида охир-оқибат келишилган барча таркибни ўзгартириш имкониятини яратади. Назарий жиҳатдан, бу таркиб ҳам яхши, ҳам ёмон томонга ўзгариши мумкин. Бироқ, бутун тузилма шунчаки қулаши эҳтимоли анча юқори", деб таъкидлади Пашинян.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.