Хитой очган янги транспорт йўлагида юкларни Қозоғистонни айланиб ўтган ҳолда Ўзбекистонга етказиш имконияти пайдо бўлди. The Global Times нашрининг хабар беришича, илк юк поезди 5 июнь куни Ганьсу провинциясининг Ланьчжоу шаҳридан Тошкент сари йўлга тушган.
Йўналиш Қирғизистон ҳудуди орқали ўтади. Поезд Қашқаргача боради ва у ердан юклар автомобилда Қирғизистоннинг Иркештом шаҳрига, у ердан эса Ўшга олиб борилади. Ўшда яна поездга ортилган юклар Тошкентга етказилади.
Ланьчжоудан йўлга чиққан илк поездда умумий қиймати 2,6 миллион долларга тенг электр жиҳозлари бор. Хитойга эса Ўзбекистондан қарийб 1 миллион долларлик – 525 тонна ип газлама жўнатилади.
Янги транспорт йўлагининг узунлиги 4320 километрга тенг, юк ташиш учун 7-10 кун керак бўлади. Янги йўлак Қозоғистон ҳудуди (Хоргос) орқали ўтган йўналишдан 300 километр қисқароқ.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
12-канал тарқатган хабарда айтилишича, АҚШ ва Эрон ўртасида якуний ва батафсил келишувларга эришилмаган тақдирда ҳам, бундай баёнот берилиши эҳтимолдан холи эмас.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.