Хитой ТИВ: G7 дунёни алдай олмайди

Хитой ТИВ: G7 дунёни алдай олмайди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чуньиннинг айтишича, G7 Хитойни таҳдид деб атаб, дунёни алдай олмайди.

“Агар Хитой таҳдид бўлса, унда суверен давлатлар билан уруш олиб борадиган, бошқа мамлакатларда қонуний ҳукуматни ағдарувчи “Катта еттилик”нинг баъзи аъзолари кимлар?”, — дея Чуньиннинг Twitter'даги саҳифасидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.

Унинг таъкидлашича, ҳақиқий дунёни "алдаш" мумкин эмас.

Дипломат, шунингдек, АҚШ сўнгги йилларда қайси халқаро шартномалардан чиққани кўрсатилган инфографикани ҳам эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!