Хитой қуролланиш пойгасида иштирок этмайди

Хитой қуролланиш пойгасида иштирок этмайди

Хитой ҳеч қачон қуролланиш пойгасида иштирок этмайди ва ядро қуролини биринчи бўлиб қўлламайди, деб баёнот берди Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома бўйича бўлиб ўтган конференцияда хитойлик дипломат.

"Хитойнинг ядровий мудофаа стратегияси мудофаа соҳасидаги миллий сиёсати каби ядро қуролига эга мамлакатлар орасида энг аниқ ва барқарори ҳисобланади.

Хитой ҳар доим ўзининг ядровий салоҳиятини миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун етарли бўлган даражада ушлайди", – деди у.

"Хитой ҳеч қачон қуролланиш пойгасида иштирок этмаган ва ҳеч қачон иштирок этмайди. Хитой биринчи бўлиб ядро қуролидан фойдаланмаслик сиёсатини олиб боради", - дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!