«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ яқин келажакда, аниқроғи ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT журналисти Пол Смит хабар берди.
Манбага кўра, мисрлик футболчи ҳозирда ўзига бўлган ишонч билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Журналистнинг таъкидлашича, бундай ҳолатларда ўйинчига ортиқча босим ўтказмаслик керак.
Смит Салоҳнинг ўйин услубини эслаб, у ҳатто унчалик яхши ўйнамаган пайтларида ҳам ҳал қилувчи ва гўзал голлар ура оладиган футболчи эканини қайд этди. Унинг фикрича, бу каби сифатлар футболчининг табиатида бор.
Шунингдек, у ҳар қандай спортда муайян босқич якунланиши олдидан айрим белгилар пайдо бўлишини таъкидлаб, Салоҳ билан боғлиқ ҳолат айнан шундай жараёнга ўхшашини айтди.
Журналист сўзларига кўра, бу табиий ҳолат бўлиб, айниқса Салоҳ каби ёши каттароқ футболчилар учун бу оддий жараён ҳисобланади. У сўнгги 6–7 йил давомида «Ливерпуль» учун беқиёс хизмат қилгани алоҳида қайд этилди.
Шу боис, агар бу Салоҳнинг мерсисайдликлар сафидаги фаолияти якунига айланаётган бўлса, мухлислар унинг клубдаги қолган вақтларидан завқ олишлари кераклиги таъкидланмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Трансфер ҳуқуқлари Эроннинг "Истиқлол" клубига тегишли бўлган Рустам Ашурматов мамлакатдаги сиёсий таранглик сабаб фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.