БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Хитой Халқ Республикасининг қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши раиси Ан Фендзи билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Учрашувда ерларнинг деградацияси ва барқарор ер бошқаруви бўйича тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, тажриба алмашиш ва Ўзбекистоннинг чанг ва қум бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Хитой Халқ Республикасининг қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши Хитойда чўлланишнинг олдини олиш бўйича ягона жамият бўлиб, 1992 йилда тузилган. Фахрий раис – Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Сью Цзялу. Жамият яратиш тўғрисидаги қарор 1950 йилда Хитойнинг ғарбий қисмида кучли қум-чанг бўронлари содир бўлганидан кейин пайдо бўлган.
Таъкидлаш жоизки, кенгаш миллий даражадаги академик, жамоат ва нотижорат ташкилотдир. Унинг таркибига чўлланишга қарши кураш соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, олимлар, тадбиркорлар киради.
Йиғилишда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин ташаббуси билан чўлланиш ва қум бўронларига қарши курашиш стратегияси қабул қилингани, унда фермерлар ва хусусий сектор учун яйловларни субсидиялаш, шахсий яйловларни тақиқлаш назарда тутилгани, чорва молларини кўпайтириш ва жамоавий чорвачиликни яратиш (совхозларни ташкил этиш), шунингдек, илгари ҳайдалган ер участкаларида ўрмон ва ўт қопламини тиклаш таъкидланди.
Ўз навбатида Азиз Абдуҳакимов Хитой томонини Ўзбекистоннинг жанубий қисмида чанг ва қум бўронлари таҳдидларининг кучайиши ва бошқа ҳудудларда ҳам жадаллиги ҳамда миллий ташаббус доирасида бу экологик муаммога қарши кураш бўйича назорат чораларидан бири — "Яшил макон” ва унинг республикада амалга оширилишининг бориши ҳақида батафсил маълумот берди. Вазир, шунингдек, жамият ер ва умуман табиат билан муносабатларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини қайд этди.
Учрашув якунида Экология вазирлиги ва жамият ўртасида чўлланиш ва ерларнинг деградациясига қарши курашиш соҳасида илмий-амалий ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ишлаб чиқиш ва имзолаш орқали тез орада яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.