Хитой газни Туркманистондан олишни афзал кўриб, Россиядан газ етказиб беришга мўлжалланган «Сила Сибири – 2» газ қувури қурилишини атайин чўзиши мумкин. Бу ҳақда Reuters ёзди. Хитойнинг «Сила Сибири – 2» газ қувури қурилишини кечиктиришга тайёрлигини Financial Times ҳам ўз манбаларига таяниб тасдиқлаган.
Россия 7 йилдан бери илгари сураётган 50 млрд кубометр қувватли «Сила Сибири - 2» лойиҳаси ўрнига Хитой Туркманистон газини экспорт қилишга мўлжалланган янги қувурга устунлик бермоқда.
Гарчи, туркман гази россияникидан 30 фоизга қимматроқ бўлса-да, Пекин йилига 30 млрд куб метр импорт қилинадиган «Туркманистон-Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» газ қувурининг D (тўртинчи) линияси қурилиши лойиҳасига яшил чироқ ёқди.
«Марказий Осиё қувурлари Хитойнинг энергетика ва геосиёсий маконига асосий сармоя сифатида қаралади. Бу стратегик аҳамиятга эга таъминот занжири бўлиб, тижорат жиҳатларидан устун туради», деди исмини ошкор этмаган хитойлик расмий Reuters агентлигига.
Британиянинг Financial Times газетаси маълумотларига кўра, Хитой Мўғулистон орқали Россия газини етказиб беришни таъминлайдиган «Сила Сибири - 2» қувури қурилиши бўйича музокараларни чўзади. Яқинда бош вазир Михаил Мишустиннинг Хитойга ташрифи давомида ушбу газ қувури бўйича аниқ мажбуриятлар ҳақидаги ҳужжат имзоланмай қолган. Хитой Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти чўзилиб кетгани боис, лойиҳани амалга оширишга шошилмаяпти
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.