Хитой энг катта фазовий ракетасини орбитага учирди

Хитой энг катта фазовий ракетасини орбитага учирди

Хитойдаги Вэньчан фазовий парвозлар маркази 27 декабрда “Чанчжэн-5” (Буюк сафар-5) ракета-ташувчини фазога учирди. Ушбу ракетани келгусида Хитойнинг Ой-Марс дастурида қўллаш режалаштирилган.

Ракета маҳаллий вақт билан соат 20:46да бортида “Шицзянь-20” сунъий йўлдоши билан учирилган. У геостационар ўтиш орбитасида ишлайди. Маҳаллий мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу фазовий қурилма яқин 5-15 йилга телекоммуникация соҳаси ривожи эҳтиёжларини тўлиқ қондира олади.

“Чанчжэн-5” Хитойнинг янги авлоддаги энг кучли ракета-ташувчиси ҳисобланади. Унинг баландлиги 57 метрни, диаметри 5 метрни, старт оғирлиги 870 тоннани ташкил қилади. Ракета ер атрофидаги орбитага 25 тонна, геостационар ўтиш орбитасига 14 тонна юк олиб чиқа олади. Ракета учун ёнилғи сифатида суюқ кислород ва суюқ водород қўлланади.

Ракета Хитойнинг узоқ коинотни ўрганиш ва бошқарилувчи парвозлар дастурида муҳим роль ўйнайди. У биринчи марта 2016 йил ноябрда “Шицзянь-17” сунъий йўлдоши билан бирга фазога учирилган. Ракета иккинчи марта 2017 йил июлда “Шицзянь-18” сунъий йўлдоши учун қўлланган, аммо носозлиги туфайли орбитага чиқа олмаган. 

Жорий парвоз “Чанчжэн” оиласига мансуб ракеталарнинг 323-миссияси бўлди. 2020 йилда “Чанчжэн-5”ни Хитой коинот дастурининг 3 та муҳим миссиясида қўллаш режалаштирилган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!