Хитой аҳолиси 1 миллиардгача камаяди - экспертлар

Хитой аҳолиси 1 миллиардгача камаяди - экспертлар

Ҳиндистонда бугунги кунда 1,442 миллиард аҳоли мавжуд. Бу - дунёдаги энг кўп аҳолига эга мамлакат. 2011 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 1,21 миллиард киши рўйхатга олинган.

Иккинчи ўринда 1,425 миллиард аҳолига эга Хитой жойлашган. ТАСС агентлигининг маълум қилишича, бу маълумот БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ҳисоботида келтирилган.

Ушбу жамғарма Ҳиндистон аҳолисининг ўсишини мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг яхшиланиши ва оналар ўлимининг камайиши билан боғлайди.

Ҳозирда Ҳиндистон аҳолисининг 26 фоизини 10-24 ёшдаги ёшлар ташкил этади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, Хитой аҳолиси 2022 йилда 1,426 миллиард кишига етади ва камайишни бошлайди.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, Хитой аҳолиси жорий аср охирига келиб 1 миллиарддан ҳам камайиши мумкин. Аксинча, Ҳиндистон аҳолиси кейинги бир неча ўн йилликларда ўсишда давом этиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!