Херсон вилоятидаги сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда

Херсон вилоятидаги сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда

Каховка ГЭСи портлаши оқибатида Херсон вилоятига сув тахминан 20 соат давомида келади. Бу вақт ичида сув сатҳи яна бир метрга кўтарилиши мумкин, деди Херсон вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Прокудин.

"Эрталаб Херсон вилоятининг ўнг қирғоғида 1852 та уй сув остида қолди. Кечаси 13 киши, жумладан, чап қирғоқда яшовчи беш киши мурожаат қилди. Эрталаб соат 6.00 ҳолатига кўра 1457 киши эвакуация қилинди", — деди у шунингдек,телеграм каналидаги видеомурожаатида.

Каховка сув омборида тўғон вайрон бўлганидан бери сув сатҳи 2,5 метрга пасайган, деди Кривой Рог мери Александр Вилкул.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!