Хави Сардор Рашидовга қўнғироқ қилди ва...

A A A
Хави Сардор Рашидовга қўнғироқ қилди ва...

Aввало легионеримиз Сардор Рашидов билан боғлиқ вазиятга чуқурроқ кириб борадиган бўлсак, яхши биласиз, айни пайтда Қатар Юлдузлар Лигасида тўп сураётган ягона ҳамюртимиз ҳисобланади. 2019 йилдан бери "Қатар СК" шарафини ҳимоя қилиб келяпти. Ўтган вақт давомида Рашидов ушбу жамоа сафида 16 та учрашувда 5 та гол урди. Яқинда эса Қатар Юлдузлар Лигасида янги мавсумга старт берилди. Дастлабки учта турда эса, "Қатар СК" иккита мағлубият ва бир ғалаба қозонган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. Рашидов шубҳасиз жамоасининг асосий ижрочиларидан бирига айланган.

Яқинда хабар берганимиздек, Сардорнинг ушбу клуб билан тузган шартномаси тугаганди, аммо "Қатар СК" раҳбарияти ҳамюртимиз билан музокара олиб борган ҳолда янги шартнома имзолаганди. Натижада ҳамюртимиз янги мавсумни ҳам яна "Қатар СК" сафида бошлаганди. Бироқ эндиликда вазият ўзгариши кутилмоқда.

Гап шундаки, Қатарнинг энг машҳур, кучли ва совриндор клуби ҳисобланган "Aл Садд" томонидан Рашидовга жиддий қизиқиш бўлмоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, клуб бош мураббийи Хави ўзбекистонлик плеймейкерни ўз жамоасида кўришни жуда-жуда хоҳламоқда. Шу мақсадда у ҳамюртимизга қўнғироқ қилган ва футболчимизни "Aл Садд"да кўрмоқчи эканлигини билдирган ҳолда таклиф билан чиққан.

Бир қарашда бу легионеримиз учун жуда яхши чорлов. Чунки Хавидек мутахассис унга бежизга қизиқмаган. Қолаверса, у Қатар чемпионатида футболчи сифатида фаолият олиб борганида ҳам бир неча бор Рашидов билан тўқнаш келган ва унинг ўйинларини жуда яхши эслаб қолган. Шу сабабли Хави янги шакллантираётган жамоасида Сардор Рашидов режасининг бир қисмига айланишини истамоқда. Ҳаттоки испаниялик мураббий легионеримизга қўнғироқ қилишдан ташқари унга илиқ фикрлар битилган СМС ҳам ёзган. Бу борада Рашидовнинг ўзи sports.uz сайтига маълум қилди ва чиндан ҳам "Aл Садд"дан таклиф бўлаётганини тасдиқлади.

Умуман олганда, Хави Қатарга кўчиб ўтганидан бери Осиё футболи ва шу жумладан Ўзбекистон ҳақида ҳам етарли маълумотларга эга бўлиб бормоқда. Чунки у бир неча бор клубларимизга қарши ҳам ўйнаган. Илгари эса унинг "Пахтакор" етакчиси Жалолиддин Машариповга қизиқиш билдиргани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалганди. Aммо "Пахтакор" расмийлари "Aл Садд"дан расмий таклиф бўлмагани ҳақида айтишганди. Лекин Сардор Рашидовга таклиф билан чиққани ишончли. Буни легионеримиз ҳам тасдиқлагани ҳақида боя айтдик.
 
Хўш, энди воқеалар ривожи қандай тус олади? "Қатар СК" футболчимизни қўйиб юборадими? Унутмаслик керакки, бундай етакчи уларнинг ўзларига ҳам керак. Бу ёғи эса музокараларнинг қандай кечишига боғлиқ. Бунинг устига "Aл Садд" айни пайтда марказлашган ҳолда ўтказилаётган Осиё Чемпионлар лигасидаги иштирокини давом эттирмоқда. Бизга маълум бўлишича, ОЧЛдаги ўйинларини ўтказиб бўлишгач, Рашидов масаласи ҳал этилиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Жин ургур бўғозни очинглар, ақлдан озган ярамаслар, йўқса дўзахда яшайсизлар — Трамп

АҚШ президенти Эрон раҳбариятига Ҳўрмуз бўғозини очиш талаби билан мурожаат қилди.

Расман: Ўзбекистон терма жамоасига испаниялик мураббий тайинланди

Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Европада Эроннинг "гибрид уруши" бошлангани белгилари кузатиляпти

​Европа шаҳарларидаги синагогалар, яҳудий хайрия ташкилотлари ва АҚШ банкларига уюштирилаётган ҳужумларнинг кўпайиши бунга далолат бериши мумкин.

Жин ургур бўғозни очинглар, ақлдан озган ярамаслар, йўқса дўзахда яшайсизлар — Доналд Трамп

АҚШ президенти Эрон раҳбариятига Ҳўрмуз бўғозини очиш талаби билан мурожаат қилди.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.