Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик жиноятчи Қозоғистонда қўлга олинди

Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик жиноятчи Қозоғистонда қўлга олинди

Қозоғистон “Polisia” нашрининг маълум қилишича, ўзбекистонлик жиноятчи Россия Жиноят кодексида кўзда тутилган товламачилик йўли билан катта миқдорда пора олиш жиноятини содир этганликда айбланиб, 2020 йилда Россиянинг Волгабўйи федерал округи — Мордовия Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан халқаро қидирувга берилган.

32 ёшли ушбу жиноятчи Атирау вилоятининг Атирау шаҳри миграция хизмати бўлими ходимлари томонидан ҳужжатлари текширилаётган вақтда ҳибсга олинган.

Маълум қилинишича, ҳозирда унга нисбатан шаҳарни тарк этмаслик профилактик чораси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!