Хакерлар UzAuto Motors сайтига ҳужум уюштирди
UzAuto Motors компаниясининг расмий веб-сайтига хакерлик ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳужум сабабли сайтининг бош саҳифасида носозлик юзага келган.
“Компания мутахассислари томонидан амалга оширилган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида қисқа фурсатларда расмий веб-сайт ўз фаолиятини тиклади”, - дейилган хабарда.
Хабарда ҳозирда сайт аввалгидай ўз фаолиятини давом эттираётгани қўшимча қилинган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).