Mash telegram канали хабарига кўра, Ultimate Fighting Championship (UFC) собиқ чемпионининг Mercedes-Benz AMG GT автомобили зудлик билан 16 миллион рублга сотилмоқда. Сабаби, суд ижрочилари томонидан автомашинанинг мусодара қилиниши эҳтимоли.
Махачқалъалик спортчининг мухлиси икки йил олдин машина сотиб олган ва уни ўзи учун махсус рўйхатдан ўтказмаган. Бироқ бир ой олдин Хабиб Нурмагомедовнинг 79,4 миллион рубль қарзи туфайли Россиядан чиқиб кетиши тақиқланган, суд ижрочилари эса унинг мол-мулкини ҳибсга олиш ва сотиш учун қидириш жараёнини бошлаб юборишган.
Машинани йўқотишдан қўрқиб, ҳозирги эгаси уни зудлик билан 20 миллион рублга сотишга қарор қилди ва кейин нархини 16 миллионга туширди. Эркак машинасини Махачқалъадаги уч хонали ёки Москвадаги бир хонали квартирага алмаштириш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.