Вояга етмаган қизини муттасил дўппослаб келган отага суд ҳукми ўқилди

Вояга етмаган қизини муттасил дўппослаб келган отага суд ҳукми ўқилди

Олий судининг расмий телеграм каналида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Қашқадарё вилоятидаги ҳолат юзасидан маълумот берилди.

Таъкидланишича, жиноят ишлари бўйича Косон туман судида Р. Т.(1978 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Аниқланишича, Р. Т. охирги бир йил давомида муттасил равишда ўзининг 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб, қийнаб келган.

Суд ҳукмига мувофиқ Р. Т. Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ушбу ҳукмдан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш мумкинлиги маълум қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!