Володин G7 Россиянинг махсус операциядаги муваффақиятини тан олганини маълум қилди

Володин G7 Россиянинг махсус операциядаги муваффақиятини тан олганини маълум қилди

Украинадаги махсус операцияда Россиянинг ғалаба қозонишига йўл қўймасликни билдирган G7 мамлакатлари, бу билан Москванинг ундаги муваффақиятини тан олишди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди.

"Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция, Япония Россия Қуролли кучлари махсус ҳарбий операциясининг муваффақиятини тан олишди. Бугун G7 мамлакатлари етакчилари томонидан қабул қилинган баёнотни худди шундай баҳолаш мумкин”, - деб ёзди у ўзининг телеграм каналида.

Володиннинг сўзларига кўра, бу давлатлар махсус операциянинг асосий мақсадларига қарши чиқишмоқда: Украинани демилитаризация, денацификация қилиш, унинг блокка қўшилмаслик, ядросиз мақоми ҳамда Донецк ва Луганск халқ республикаларининг ўз тақдирини ўзлари белгилаш ҳуқуқлари.

Россия Давлат думаси раисининг фикрича, айнан шунинг учун НАТО Россиянинг хавфсизлик масалаларига оид ташаббусларини қабул қилмаган.

“Россия уларнинг НАТОни шарққа кенгайтириш режаларини барбод қилди”, - деб ҳисоблайди Володин.

Аввалроқ “Катта еттилик” мамлакатлари етакчилари Россиянинг Украинадаги “ғалабасига йўл қўймаслик” ниятлари ҳақида маълум қилишган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (5 )

    бобур
    Нима булса хам урушни тугатинглар, галабаларингга тан берибдику унда. Энди НАТО хам тинч булар
    Sardor1991
    miyasi aynigan fashist
    Sardor1991
    sanlarni galabangni xechkim tan olmaydi uzingdan boshqa
    Musaev Aziz
    Бир бирини кириб ташасин. Иложи булса G7 мамлакатларини хам бомбардимон кисин. Хаммаси кушмазор булсин
    Shuhrat
    Тан оласан, тунка галварслар