Владимир Путин Малайзия бош вазири билан учрашди

Владимир Путин Малайзия бош вазири билан учрашди

Россия президенти Владивостокда бўлиб ўтаётган IX Шарқий иқтисодий форумнинг олий мартабали меҳмонларидан бири, Малайзия бош вазири, Анвар Иброҳим билан учрашди.

Учрашувда Путин Россия ва Малайзия савдо айланмаси бугунги кунда 3,5 миллиард долларни ташкил қилаётганини ва бу миқдор иккала томонни ҳам қониқтирмаслигини билдирди ва форум доирасида янги ўзаро ҳамкорлик нуқталари топилишига умид билдирди.

Шунингдек, Анвар Иброҳим ҳам Путинга таклиф учун миннатдорлик билдириб, ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!