Владимир Норов Остонада бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси” мавзуидаги экспертлар учрашувида иштирок этади

Владимир Норов Остонада бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси” мавзуидаги экспертлар учрашувида иштирок этади

Марказий Осиё халқаро институти директори Владимир Норов шу йилнинг 20 январь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси” мавзуидаги экспертлар учрашувида иштирок этади.

Мазкур учрашув Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган.

Шунингдек, унда Қозоғистон Республикаси давлат идоралари вакиллари, Марказий Осиё мамлакатлари Президент ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институтлари раҳбарлари ҳамда минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича экспертлар иштирок этади.

Экспертлар учрашуви доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт ва энергетика, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!