“Виртуал никоҳ” нима? Унинг оқибатлари ва жоиз эмаслиги

A A A
“Виртуал никоҳ” нима?  Унинг оқибатлари ва жоиз эмаслиги

Замонавий алоқа воситалари, жумладан интернетдаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг муносабатлари ва тараққиётнинг бу маҳсулидан фойдаланиш хусусида кўп гапирилди. Таъкидлаш жоизки, мобил алоқа воситалари ҳаётимизга кириб келганига кўп бўлгани ва улар билан боғлиқ маданият инсонларда шаклланганига қарамай, ҳануз бу борада кишини жиддий ўйга толдирадиган салбий ҳолатларга дуч келиняпти.

Элимизда, оила тушунчаси муқаддас ҳисобланади. Шу сабабдан оилавий муносабатларга жиддий қаралади. Урф-одатларимизга кўра, келин ёки куёвликка номзоднинг насл-насаби, саломатлиги, ижтимоий аҳволи обдон сўраб-суриштирилади. Совчилик, Маслаҳат оши , Унаштирув , Фотиҳа тўй каби урф-одатларнинг замирида бахтли никоҳ, мустаҳкам оила барпо этиш муддаоси ётади. Афсуски, давримизга келиб, замонавий техника ва ахборот воситалари миллий қадриятларимизга раҳна соляпти. Виртуал танишув , Виртуал дўстлик , Виртуал севги каби ижтимоий тармоқлардаги муносабатлар сирасига Виртуал никоҳ жумласи ҳам кирди. Ҳа, янглиш ўқимадингиз, айни пайтда Виртуал никоҳ жумласи интернет фойдаланувчилари орасида янгилик эмас. Таассуфки, муқаддас никоҳ муносабатига жиддий қарамайдиганлар ижтимоий тармоқларда турмуш қуриб , ажрашиш га ҳам улгуришяпти.

Воқеа: Оиласи билан АҚШга иш важидан кетган аёл, бироз вақт ўтиб эрини ичкиликка ружуъ қўйгани ва масъулиятсизлигини рўкач қилиб ажрашмоқчи бўлди. Уч фарзанди борлигини эслатиб аёлни йўлдан қайтаришга уринганларга, эрининг болалари келажагини рўкач қилди. Оила пароканда бўлди. Бироз вақт ўтиб аёл асли ўзбекистонлик бўлган, Кореада иш важидан яшайдиган эркак билан танишди. Изоҳ сўраганларга, Тушкунликда эзилиб юрган пайтларимда тақдир менга бахтимни йўлиқтирди , деди. Эркак хотини вафот этиб, икки фарзанди билан қолганини, болалари Ўзбекистонда, онасининг қарамоғидалигини айтиб аёлни хотиржам қилди. Бир муддат интернетда ёзишиб, видео мулоқотларда гаплашиб юришгач, эркак аёлга турмуш қуришни таклиф қилди. Никоҳ ўқитиб қўйишса, кўнгли хотиржам ишлаб, маблағ топиб АҚШга боришини ваъда берган эркакнинг таклифи аёлга маъқул тушди. Скайп орқали никоҳ ўқилди. Бир йил мобайнида эр-хотин ижтимоий тармоқларда гаплашиб юришди. Кутилмаганда, эркак Кореага ишлагани борган бир ўзбек аёлга уйланганини айтиб, электрон почта орқали талоқ хати ёзиб юборибди. Бунга чидолмаган аёл бетоб бўлиб ётиб қолди. Орадан бироз вақт ўтиб интернетда туркиялик бир эркак билан танишган аёл ўтмишдаги виртуал никоҳини унутди. Туркиялик оиласидан ажрашганини, икки фарзанди борлиги, бир боласи ўзи билан қолганини айтди. Эркак аёлни аврай туриб: Бегона аёл билан эркакнинг ҳар қандай муносабатлари ҳам гуноҳ бўлади. Сиз билан хотиржам гаплашишим учун ҳалолим бўлишингиз керак , деб телефонда ўзларига ўзи никоҳ ўқиб қўя қолди. Бир ҳафтадан кейин Туркиядан аёлнинг АҚШдаги ижара уй манзилига никоҳ узуги солинган жўнатилма борди. Бу воқеага икки йил бўлди. Аёл виртуал эр ини ҳаётда бир марта ҳам кўрмаган. Лекин у ҳақида гапирганида, Турмуш ўртоғим болаларингга ўзим оталик қиламан деяптилар деб энтикиб гапиради...

Мулоҳаза: Ҳар доим ёнида юриб, ўз пушти камаридан бўлган зурриётларига оталик қилолмаган эркакдан куйган аёл, қайси ақл, қайси тафаккур билан ҳаётда бир бора кўрмаган, феъл-атворини билмаган етти ёт бегона эркак болаларига оталик қилишига ишоняпти? Кўр ҳассасини бир марта йўқотади, дейдилар. Қалб кўзи сўқирлар эса ҳаёт йўлининг ҳар қадамида ҳассасини йўқотаверса ҳам ҳушёр тортмайди...

Хорижда

Виртуал никоҳ лар хусусида islom.uz сайтида қуйидаги мулоҳазалар келтирилган:

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий ва Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган унинг рафиқаси Хаура Саид Skype орқали никоҳ ўқитди. Никоҳ ўқилиши жараёнини уларнинг жуда кўп дўстлари ва қариндошлари гувоҳ бўлишди. Асад ва Хауранинг воқеаси шунга ўхшайдиган жуда кўп воқеаларнинг биттаси, холос. Ёшлар аввал танишади, сўнг эса, никоҳларини ҳам интернет орқали ўқитиб олишади. Баъзилари камбағалликдан, баъзилари эса беъмани урф-одатдан чарчаганидан, бошқалари эса ўзларини жуда замонавий қилиб кўрсатиш учун ҳам шундай қилишади. Никоҳнинг осон ўқилиши ва ажрашиб кетишлар ҳам осон бўлиши маълум маънода хавотирга сабаб бўлмоқда.

2013 йили Мадина шаҳрининг маҳкамаси эридан уч марта талоқ деб айтилган овозли хабар олган аёлнинг никоҳини бекор қилди. Саудияликнинг енгилтаклиги судя Муҳаммад Жизланийни шу даражада ғазаблантирдики, у никоҳ ва талоққа енгилтаклик билан қарайдиганлар учун жиноий иш қўзғашни талаб қилди. Шундай бўлса ҳам, бунга ўхшаб талоқ берувчилар тасодифан , билмасдан бу ишни қилиб қўйди, деб айта олмаймиз. Икки йил олдин Тожикистонда СМС орқали талоқ бериш жуда кўпайиб кетгани бунга мисол бўла олади. Россияда ишлаб юрган тожикистонликларнинг сони бир миллион атрофида экани айтилади. Кўпинча, ишга яхши ўрнашиб олган ва топиш-тутиши яхшиланган эркаклар янги жойлардан ўзларига осонгина жуфт топиб олишмоқда ва олдинги хотинларига СМС юбориб осонгина ажрашиб кетишмоқда.

Фақат истисно тариқасида

Никоҳ ўқитмоқчи бўлганлар қандай талабларга риоя қилишлари керак? Никоҳ ўқитиш учун телефондан фойдаланган маъқулми ёки Skypeданми? Гувоҳлар никоҳ ўқитилаётган вақтда куёвни кўришлари шартми? Ва ниҳоят, энг муҳими: шариат бундай никоҳларга рухсат берадими?

Исломда виртуал никоҳлар истисно тариқасида ҳамда баъзи шартлар билан жоиз, дейди Москва Ислом университетининг Исломий илоҳиёт бўлими декани Муҳаммад Басир Ҳасанов. Никоҳ ўқиётган одам, куёвни шахсан таниши ёки у ҳақида ўта ишончли одамлардан билиши керак, дейди Олим. Унинг сўзига кўра, у интернет никоҳлар билан ҳали дуч келмаган. Бироқ телефон орқали никоҳлар оддий ҳолатга айланди. Айниқса, унга қамоқда бўлганлар шу масалада кўп мурожаат қилишар экан, чунки уларда бундан бошқа йўл йўқ. СМС орқали талоқ жоиз (мумкин) эмас, деб қўшимча қилади Ҳасанов: Чунки, телефонингизни кимдир олиб хаёлига келган нарсаларни ёзиб, юбориши ҳам мумкин-ку! Мусулмон уламоларининг бу масала бўйича ўта эҳтиёткорлик билан ёндошишларини тушунса бўлади. Чунки, бегона одам телефон ёки компютерингизга эгалик қилишидан ташқари, талоққа тегишли сўзларни ўхшатиб ясаши (монтаж қилиши) ҳам мумкин. Замонавий техник воситаларида бу ишни осонгина амалга оширса бўлади. Эҳтимол, алоқа воситаларининг янада ривожланиши билан виртуал никоҳлар ва талоқларга чек қўйилса керак...

Алдамчи ҳаёт ширин туюлади

Интернетда Виртуал никоҳ , Виртуал оила қуришга ишонадиганларнинг руҳий муаммоси борлиги аниқ. Кўп ҳолларда реал ҳаётдан қўрқадиган, руҳан ёлғиз ва ўта иродасиз кишилар бундай сохта муносабатларга чув тушишади. Тушкунлик пайтда, уларни ёлғиз қолдирмаган маъқул. Чунки шундоқ ҳам руҳий исканжа ҳолатида бўлган инсонни виртуал муносабатлар реал ҳаётдан узоқлаштириб, жамиятдан ажратади. Муаммоларни бадтар чигаллаштиради. Табиийки, виртуал ҳаётга берилганларга, бошқалар телбага қарагандай қарашади. Оқибатда руҳий тушкунликдаги одам ёнидагилардан узоқлашиб, виртуал яқин ига осонгина боғланади. Виртуал муносабатлар инсон, айниқса, шахсий ҳаётдан омади чопмаган кишига таъсири осон кечиши сабаби шундаки, бу оламда инсон ўзи хоҳлаганидек яшайди. Албатта, алдамчи ҳаёт ширин туюлади. Иродаси ожиз киши виртуал муносабатларга муккасидан кетади. Бу кўнгилга юк ва зарба бўлади. Шунинг учун ҳам виртуал муносабатлардан узоқлашган ва бунга жиддий қарамаган маъқул. Ҳаётда ҳар хил ҳолат, вазият бўлиши, инсон баъзан тушкунликдан қаттиқ азият чекиши, чалғиш ва ўзини овутишга бирор нарса топишни исташи табиий. Шундай ҳолатларда, ижтимоий тармоқлар, виртуал танишувлардан эмас, ҳақиқий ўзингизни ўраб турган муҳитдан, ҳаётдан завқ олишга урининг. Одамлардан қочиб, узоқлашишни истаган одам эса китобдан яқинлик ва дўстлик истагани яхши самара беради. Тушкунликда китоб ўқиш энг фойдали машғулот. Биринчидан, фикри ёдингизни банд қилган салбий ўй-хаёллардан чалғийсиз. Иккинчидан, китоб ўқиш мобайнида мия бошқа пайтдагидан кўра фаолроқ ишлайди. Балки, мутолаа жараёнида вазиятдан чиқиш йўлларини топарсиз. Энг асосийси, китоб ўқиш руҳий зўриқишни енгишда ёрдам беради. Тушкунлик ва нохуш кайфиятда иложи борича интернетдаги ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаган маъқул.

Мулоҳаза: Миллий қадриятларимизда, инсон ўз нафси кўйида билганича яшашга ҳақли эмас. У атроф билан ҳисоблашиб яшашга мажбур. Зеро, Ислом динида танимаган-билмаган одамга гувоҳлик бериш, яқин инсонларга маълум қилмаган, ота-она ёки унинг ўрнини босувчи кишиларнинг рози-ризолигисиз никоҳ ўқитиб турмуш қуриш мумкин эмас. Ҳолбуки, никоҳ Аллоҳ таоло ҳузуридаги аҳд бўлади. Бугун бу неъматга нисбатан енгил-елпи қараш, шунчаки эрмак қилиш Аллоҳга ва Унинг шариатига нисбатан ҳурматсизлик саналади. Ҳадиси шарифда: Аллоҳ таолонинг бандаларига ҳалол қилиб берган нарсалари ичида, Унинг ғазабини, нафратини қўзғатадигани талоқдир , дейилган (Имом Абу Довуд ривояти).

ҲИКМАТ

Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда иш айнан интернет орқали никоҳланишгача етиб бормаслиги керак. Баъзи одамлар турли сабабларга кўра, телефон ёки интернет орқали шаръий ақди никоҳ қилишни (биздаги никоҳ ўқитишни) ўзларига раво кўришмоқда. Баъзилар эса бу ишнинг шариатда жоиз ёки жоиз эмаслигини сўрашади. Яна бирлари бу ишни амалга оширганлари ҳақида хабар беришади. Ушбу масалада уламолар орасида ҳам бир оз ихтилоф бор. Аммо кўпчилик янги алоқа воситалари, жумладан, интернет орқали никоҳланишга рухсат бермайди. Улар бунда никоҳнинг шартлари, жумладан гувоҳлар мавжуд бўлмаслигини далил қилишади. Яна ҳам чуқурроқ кетганлар эса: Ҳамма шартлар мавжуд бўлса ҳам мазкур воситалар ила никоҳ ўқитиши дуруст эмас. Чунки бу иш никоҳнинг муқаддаслигига путур етказади , дейди. Улар Аллоҳ таоло ийжоб ва қабулни, гувоҳлар ҳозир бўлишини ва бошқа шартларни бежизга жорий қилмаган, дейишади ( Ижтимоий одоблар китоби, 259-бет)

Сўнги сўз ўрнида

Инсон ёлғизликда бахт топмайди. Ҳақиқий ҳаловат ва саодат оилавий муносабатларнинг рисоладагидек бўлишида. Шунинг учун момоларимиз никоҳдан олдин совчилик удумига жиддий қарашган. Замонавий техника воситаларидаги танишуву мулоқотлар асрлар давомида сайқалланиб келаётган миллий қадриятларимизни емиришга ҳақли эмас. Бу ҳақиқатга ҳар бир мўмин банда ҳурмат билан амал қилса, дунёдаги бахтиёр оилалар кўпаяди, уларнинг Яратган Раббиси ҳузурида юзи ёруғ бўлади, иншааллоҳ.

Умида АДИЗОВА тайёрлади,

Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилари мусобақа пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна чемпионлик курашига қайтди.

Италия ОАВлари Макроннинг Жоржа Мелони билан учрашувдаги ҳаракатларини кескин танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.

Теҳрон Эрон кемасини қўлга олганидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

Майдаги "эл-класико"нинг бошланиш вақти маълум бўлди

Испания Ла Лигаси 35-тури доирасида "Барселона" "Реал"ни ўз майдонида қабул қилади.

Абдуқодир Ҳусанов дунёдаги энг яхши ёш футболчилар рейтингига киритилди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Даҳшат! Ҳоким иши: пора ишими ёки сценарий?

У 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда ҳам айбланмоқда.

Украинанинг янги «сюрпризи» ҳақида

Украина фронтда Россия армияси учун технологик «сюрприз» тайёрламоқда, муваффақиятли музокаралар эса фақатгина Украина Қуролли Кучларининг кучли позицияси шароитидагина мумкин бўлади.

«Манчестер Сити»га янги юлдуз келади

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес АПЛнинг бир клубини бошқасига алмаштириши мумкин.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

Теҳрон Оқ уйнинг режалари чиппакка чиққанини маълум қилди

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Эсмоил Бағаи SNNTV эфирида маълум қилди.

Сурхондарёдаги сув ҳавзаларидан бири нефтга ўхшаш модда билан ифлосланди

Айтилишича, сел оқими нефть сақланган сунъий омборга зарар етказган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Чирчиқда безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Маълум қилинишича, ДХХ ва ИИВ органлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган.

Исроил: Эрон раҳбариятига қарши ҳаракатлар учун тайёргарлик бор

Исроилнинг Исроил Кац баёнотига кўра, агар АҚШ томонидан рухсат берилса, Исроил Эрон раҳбариятига қарши кескин чоралар кўришга тайёр.

Франция ва Польша ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда

Франция ва Польша Болтиқ денгизи ҳудудида қўшма ҳарбий машқлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Хабарга кўра, 2008 йилда туғилган, Бухоро туманида яшовчи фуқаро ҳали уч кунлик бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадда сотишга уринган.

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

RES 2026: биоxилма-хилликни асрашга қаратилган минтақавий декларация имзоланди

Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.

Telegram messenjeri orqali sodir etilayotgan narkojinoyatlarni aniqlash va fosh etish metodikasi

Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.

Остона саммити: Шавкат Мирзиёев қандай таклифларни илгари сурди?

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.

Лолақизғалдоқни "пешонасидан ўпаман" деб пайхон қилган "қўшиқчи" опа жаримага тортилди

Шунингдек, лолаларга шикаст етказган бошқа ҳуқуқбузарларга ҳам қатъий чоралар кўрилмоқда

Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон павильонини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.

“Моссад” ходими Эронга қарши операциялар вақтида Исроил ташқарисида ўлдирилди

Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Судан уруши: аёллар ва қизлар учун дунёдаги энг оғир гуманитар инқироз

БМТ маълумотларига кўра, 17 миллиондан ортиқ аёл ва қиз ҳозирда гуманитар ёрдамга муҳтож.

Трамп: Исроил мени Эрон билан урушга ундамаган

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил уни Эронга қарши уруш бошлашга ҳеч қачон ундамаганини билдирди.

Ғазода ҳалок бўлганлар сони 72 мингдан ошди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Халқаро эътироф: Ўзбекистон БМТнинг муҳим комиссиясига сайланди

Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.