Логистикадаги узилишлар оқибатида биринчи чоракда қорамол импорти 2 карра камайди. Бунга тезкор ечим топилиб, самолётда ташиладиган ҳар бир наслли қорамол учун 4 миллион сўмгача, гўшт импортида транспорт харажатининг ярмини қоплаш йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, тадбиркорларимиз учун муқобил транспорт коридорларини ҳам кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шу орқали иккинчи чоракда 45 минг тонна, йил якунигача жами 130 минг тонна гўшт импортини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга қаерда тўсиқ бўлса, қаерда юк тўхтаб қолса, тадбиркорлар масала кўтаришини кутмасдан, онлайн мониторинг орқали оператив ечим қилиб бериш топширилди.
Ҳудудларда 478 минг гектарда озуқа экинларини экиш режалаштирилган. Лекин Наманганда озуқа ерининг 74 фоизига ҳалигача экин экилмагани, чорвада имконият катта бўлган Зарбдор, Қизилтепа ва Поп туманларида силос экиш бошланмагани, Амударё, Ғиждувон, Хонқа ва Бағдодда ҳам ишлар қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди. Вилоят ҳокимларига қолоқликларни бартараф этиш топширилди.
Яна 100 минг гектар экин ерини янги тизим асосида ауксионга чиқариш белгиланган. Ҳар бир кун ғаниматлиги, бу ерларни тез-тез ауксионга чиқариб, экин экиш зарурлиги қайд этилди.
Саноат плантацияси ташкил қиладиган тадбиркорларга катта имтиёз ва молиявий ресурслар берилмоқда. Вилоят ҳокимларига бу йил камида 5 тадан йирик саноатлашган мева-сабзавот плантациясини намунали қилиб ташкил этиш топширилди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
Украина фронтда Россия армияси учун технологик «сюрприз» тайёрламоқда, муваффақиятли музокаралар эса фақатгина Украина Қуролли Кучларининг кучли позицияси шароитидагина мумкин бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.
Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.
Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.