Сўнгги бор “Реал Мадрид” сафида “Олтин тўп”ни қўлга киритишга яқин келган, Карим Бенземадан сўнг жамоанинг етакчисига айланган ва бу мақомини Килиан Мбаппе келмагунига қадар ўзида сақлаб турган Винисиус Жуниор атрофидаги вазият тобора таранглашиб бормоқда.
The Athletic нашрининг маълум қилишича, бразилиялик вингер клуб раҳбариятига бош мураббий Хаби Алонсо билан муносабатлар яхшиланмагунча янги шартнома имзоламоқчи эмаслигини билдирган. Бу маълумот Винисиус Жуниор ва клуб президенти Флорентино Перес ўртасидаги суҳбатдан хабардор бир нечта манбалар томонидан тасдиқланган, аммо махфийлик сабабли уларнинг номи ошкор қилинмаяпти.
Узоқ муддатли келишув бўйича музокаралар тўхтаб қолган
26 октябрь куни “Реал”нинг “Барселона” устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг Винисиус клуб президенти Флорентино Перес олдига бориб, ўз хатти-ҳаракати учун узр сўраган. У ўша ўйиннинг 72-дақиқасида алмаштирилганидан сўнг жуда кескин реакция билдирган. Футболчи майдондан жаҳл билан чиқиб кетаётиб, “Нега, доим мен? Жамоани тарк этаман, шундай бўлгани яхши!” дея бақирган.
Перес ҳамда футболчи ўртасидаги суҳбат давомида Винисиуснинг келажаги ҳам муҳокама қилинган. Унда вингер Алонсо билан муносабатлар сабабли ҳозир шартномани узайтириш ўзи учун энг тўғри қарор эмаслигини айтган. Ўшандан буён Винисиуснинг фикри ўзгармаган.
Алонсо ва Винисиус ўртасидаги зиддият илдизлари
Манбага кўра, Винисиус ва Хаби Алонсо ўртасида бир қатор масалаларда келишмовчилик мавжуд. Алонсо май ойида Карло Анчелоттидан кейин жамоани қабул қилиб олганидан бери бу таранглик тобора кучайиб бормоқда.
Зиддиятнинг илк аломатларидан бири 9 июль куни бўлиб ўтган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида кузатилган. Ўша баҳсда “Реал Мадрид” “ПСЖ”га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Мазкур ўйинда Алонсо аслида Винисиусни заҳирада қолдирмоқчи бўлган, аммо Трент Александер-Арнольднинг жароҳати сабаб режани ўзгартиришга мажбур бўлган ва бразилияликни ўнг қанотда ўйнатган.
Шундан бери Винисиус Мадрид клуби сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг атиги бештасини тўлиқ ўтказди, тўртта баҳсни эса захирадан бошлади.
Ишончсизлик ва ижтимоий тармоқлардаги баёнотлар
Винисиус Алонсо унга адолатли муносабат қилмаётганини ўйлаётгани аниқ. “Барселона”га қарши ўйиндаги ҳиссий ҳолатидан кейин у ижтимоий тармоқларда узр сўради, аммо баёнотида Алонсо номини келтирмади. Бу эса клуб ичидагиларни ҳайратда қолдирди.
Бунга қўшимча равишда, бразилиялик футболчи Instagram саҳифасидан “Реал Мадрид” футболчиси эканини билдирувчи ёзувни олиб ташлади. Бу эса муҳокамаларни янада кучайтирди.
Молия масаласи — рекорд шартнома талаби
“Реал Мадрид” дастлаб Винисиусга йилига тахминан 20 миллион евро (соф) маош таклиф қилган. Футболчининг вакиллари эса клуб тарихидаги энг йирик шартномани, яъни йилига 30 миллион еврогача бўлган маошни (асосий маош, бонуслар ва имзо пули билан) сўраган. Бундай шартлар бундан аввал фақат Криштиану Роналдуга тақдим этилган эди. Клуб раҳбарияти эса бразилиялик вингернинг талабларини қаноатлантирмоқчи эмас. Шунингдек, клубдаги манбалар молиявий тафовутлар билан бирга Алонсо билан таранг муносабат музокаралар жараёнини қийинлаштираётганини ҳам таъкидламоқда.
Клубнинг ички реакцияси
“Реал Мадрид”нинг расмий коммуникация бўлими Винисиус ва Перес ўртасида учрашув бўлганини рад этган. Бироқ клубнинг юқори даражадаги бир нечта вакиллари суҳбат ўтгани борасида маълумотни тасдиқлаган.
Клуб Винисиус Алонсо қўл остида аввалгидек етакчилик мақомига эга эмаслиги сабаб хавотирда. Раҳбарият футболчига олдингидек ишонч билдирмоқчи бўлган, аммо “Барселона”га қарши ўйиндаги реакцияси ортидан вазият ўзгарган. Лекин раҳбарият футболчининг кескин ҳаракатлари учун жарима қўлламаган.
Президент Флорентино Перес Винисиусни жуда ҳурмат қилади. Хусусан, 2023-йилда Валенсияда ирқчиликка учраганидан сўнг “Сантяго Бернабеу” VIP трибунасида Перес ёнида ўтиргани бунга яққол мисол бўла олади.
Келажак нима бўлади?
Клуб ичида Винисиус мисолида бир гуруҳ футболчиларнинг норозилиги ортиб бораётгани сезилмоқда. Шунга қарамай, раҳбарият жамоанинг ижобий натижалари Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатни юмшатишига умид қилмоқда. Вазиятни бошқаришда Перес ва клубнинг бразилиялик скаути Жуни Калафат муҳим шахс сифатида кўрилмоқда. Агар вазият ўзгаришсиз қолса, футболчи ёки мураббийдан бири жамоадан кетишга мажбур бўлади. Акс ҳолда, бу ҳаракатлар “қироллик клуби”нинг ўйинига жиддий таъсир ўтказиши мумкин.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.