Голливуднинг машҳур актёри Тревис Фиммел, Маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу билан учрашди.
Маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу машҳур актёрга Ая София музейини ўрганиш чоғида ҳамроҳлик қилди ва музей тарихи борасида қимматли маълумотларни тақдим этди.
Ая София масжидининг тарихий аҳамияти ва архитектураси ҳақида маълумот тўплаган Фиммел, музейда ўрнатилган монитор ва қулоқчинлар ёрдамида акс эттирилган тасвирларни излар экан, ҳаяжонларини яшира олмади. Ташриф давомида Фиммел Ая София ва унинг ўтмишига ҳайратини қайта-қайта ифодалаб, Туркиянинг бошқа кўплаб мўъжизаларини ўзи учун кашф қилиш истаги билан бўлишди.
Машҳур актёрга ташрифи давомида ҳамроҳлик қилган вазир ўринбосари Батуҳан Мумжунинг матбуотга берган хабарида, “2023 йилда Туркияга келган туристлар сони рекорд даражада ошди. Вазиримиз Меҳмет Нури Эрсойнинг ташаббуслари билан ушбу кўрсаткичларга эришишида, айниқса, 2019 йилда Туркия Туризмни ривожлантириш ва татбиқ этиш агентлиги (ТGА) ташкил этилиши билан муҳим аҳамият касб этди. Биз 200 та турли бозорларда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб, мамлакатимизни жаҳон миқёсида энг фаол тарғиб қилинадиган давлатлардан бири сифатида қайд этдик. Онадўлининг бой тарихи Туркияни халқаро кино саноати учун жозибадор манзилга айлантирди. Мамлакатимиз жаҳонга машҳур юлдузлар орасида ҳам афзал кўрилаётганининг гувоҳи бўлиш жуда қувонарли. Биз тарғибот ишларининг аниқ натижаларини кўриб турибмиз”, дея ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.