Видео: Сан Жай Шерали Жўраевнинг ўғли билан бўлган шахсий ёзишмани эълон қилди

Видео: Сан Жай Шерали Жўраевнинг ўғли билан бўлган шахсий ёзишмани эълон қилди

Аввалроқ Шерали Жўраев оиласи ва хонанда Сан Жай билан келишмовчилик юзага келгани ҳақида ёзган эдик. Жўраевлар оиласи Сан Жай томонидан “Карвон” ва “Гулбадан” қўшиқларини айтишга қаршилик қилди.

Жўраевлар интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилди. Кейинчалик Сан Жай суд олдида авторлик ҳуқуқи бўйича жавоб берадиган бўлди.

Кеча, 3 декабрь куни ОАВда Сан Жайнинг Шерали Жўраевнинг ўғли билан бўлиб ўтган суҳбат видеоси эълон қилинди. Унда Зохиршох Жўраев хатто cover талқинида ҳам қўшиқ айтиш учун рухсат кераклигини айтган. Унга жавобан Сан Жай Зохиршох Жўраев билан бўлган шахсий ёзишмани эълон қилди. Ёзишмада Сан Жай яхши муомалада гаплашгани ва бунга жавобан Зохиршох отасидан рухсат олишга ваъда бергани акс этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!