Хабарингиз бор, Португалия терма жамоаси ва “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг бошида айни дамда қора булутлар сузмоқда. Модел Кэтрин Майорганинг номусига текканликда айбланаётган Криштиану мазкур вазиятга жиддий ёндашишга мажбур бўлди.
Гап шундаки, дастлаб “одатий шантажлардан бири” дея эътиборсиз юрган футболчи Майорганинг адвокатлари ишни жиддийлаштириб юборишганидан кейин чўчиб қолди. Аксига олиб, қизнинг адвокатлари Криштианунинг номусга тегиш билан боғлиқ бошқа жиноятларини фош этишга ҳам киришишганидан кейин футболчининг пайтавасига қурт тушди.
Роналду ўзини ҳимоя қилиш учун тажрибали адвокат ёллашга мажбур бўлди. Бу адвокат кимлигини биласизми?
У ўз вақтида Майк Тайсон, Андре Агасси, Леонардо Ди Каприо, Шакилл О’нилл ва Перис Хилтонларни ҳимоя қилган Девид Чесновдир. Роналдунинг бор умиди ана шу адвокатга қаратилган.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.