Олий таълим фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида 8-апрель куни давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига ташрифи доирасида Фориш туманидаги тоғ-кон саноатига ихтисослашган “Basalt Uzbekistan” кластери фаолияти билан танишгани юзасидан ўз фикрларини билдириб, бу бўйича таълим йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган ишларга тўхталди:
“Талаб ва таклифга асосан квоталаш ишларини режалаштирдик. Мутасаддилар билан музокаралар олиб бориб нечта олий таълим, нечта касб-ҳунар таълимини эгаллаган кадрларга эҳтиёж борлигини аниқлаб, 2024-2025-йиллар қабули бўйича зудлик билан чора-тадбирларни қайта кўриб чиқдик. Келгусида мазкур кластерда ҳаётга татбиқ этилиши кутилаётган 500 миллион долларлик қўшилган қиймати юқори бўлган 20 турдаги янги лойиҳалар эвазига қўшимча 2 мингта иш ўрни пайдо бўлишини ҳисобга олдик.
Янги лойиҳа асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот ички эҳтиёжни қоплаш билан бир қаторда, 90 фоизи экспортга йўналтирилиши – малакали мутахассисларни тайёрлаб етказишни олдимизга асосий мақсад қилиб қўяди.
Зеро, илмий асосланган лойиҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш нафақат илмий тадқиқотларни амалиёт билан боғлаш, кластер корхоналарни ривожлантиришга, балки мамлакатимиз барқарор иқтисодиётини янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, даромадли иш ўринларини кўпайтириб аҳолининг камбағал қатламини қисқартиришга хизмат қилади.”
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.