Америка Қўшма Штатлари миллий валютаси доллар Биринчи Жаҳон урушидан сўнг халқаро валютага айланган. Шундан бери у халқаро савдода якка ҳукмронлик қилиб келади.
Дунё мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам долларнинг таъсири юқори.
Америка доллари 1, 2, 5, 10, 20, 50, 100, 500, 1000, 5000, 10 000, 100 000 қийматли банкноталарда чиқарилган. Банкноталарда АҚШ давлатчилиги тарихида муҳим из қолдирган шахслар тасвирланган.
Эътиборингизга барча учун бирдек муҳим бўлган долларларда кимлар тасвирланганини маълум қиламиз.
1 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон тасвирланган. Вашингтон 1789-1797 йилларда президентлик қилган.
2 доллар номиналидаги банкнотада Американинг учинчи президенти Томас Жефферсон тасвирланган. Жефферсон 1801 йилдан 1809 йилгача икки муддат президентлик қилган5 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг 16-президенти фуқаролар уруши давридаги етакчиси Авраам Линкольн тасвирланган. У республикачилардан сайланган илк президент бўлган.
10 доллар номиналидаги банкнотада Александр Гамильтон тасвирланган. У АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон даврида мамлакатнинг биринчи Молия вазири бўлиб фаолият юритган.
20 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг еттинчи президенти Эндрю Жексон портрети тасвирланган. Жексон 1829-1837 йилларда президентлик қилган. У Демократлар партиясининг асосчиларидан бири ҳамда партиядан сайланган биринчи президент бўлган.
50 доллар номиналидаги банкнотада Улисс Грант тасвирланган. У АҚШнинг 18-президенти. Мамлакатни 1869-1877 йилларда бошқарган.100 доллар номиналидаги банкнотада 1785-1788 йиллардаги АҚШнинг олтинчи президенти Бенжамин Франклин портрети тасвирланган. Бенжамин Франклин сиёсий давлат арбоби, дипломат, ихтирочи, ёзувчи, журналист, ношир ва масон бўлган.
500 доллар номиналидаги банкнота икки шахс сурати билан чиқарилган – АҚШнинг тўртинчи Олий суд раиси Жон Маршалл ва 25-президент Уильям Мак-Кинли тасвирланган вариантлари мавжуд. У 1801-1835 йилларда ушбу лавозимни эгаллаб турган.
1 000 доллар номиналидаги банкнота икки инсон сурати билан чиқарилган – АҚШ асосчиларидан бири бўлган, мамлакатнинг биринчи Молия вазири Александр Гамильтон ва Американинг 22- ва 24-президенти Гровер Кливленд портрети туширилган вариантларда.
5 000 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг тўртинчи президенти Жеймс Мэдисон сурати тасвирланган. У мамлакатни 1809-1817 йилларда бошқарган. Мэдисон АҚШ конституциясини ишлашда муҳим рол ўйнаган.
10 000 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг президент Линкольн давридаги Олий суд раиси Салмон Чейз портрети тасвирланган. Айнан Чейз америка долларига “In God We Trust” (Биз худога ишонамиз) ёзувини киритган.
100 000 доллар номиналидаги банкнотада АҚШнинг 28- президенти Вудро Вилсон тасвирланган. У 1913-1921 йилларда Америкага раҳбарлик қилган. Вудро Вилсоннинг президентлик даврида АҚШ Биринчи Жаҳон урушига қўшилган. Урушдан сўнг Версал шартномаси Вилсоннинг “14 моддаси” асосида тузилган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти кетма-кет муваффақиятсизликлар ва кийиниш хонасидаги доимий жанжаллар фонида таркибни жиддий тарзда қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.