Ванга 2021 йил учун нималарни башорат қилган?

Ванга 2021 йил учун нималарни башорат қилган?

Машҳур болгариялик башоратчи Вангелия Пандева Гуштерова (Ванга) 2021 йилда Россия демографик инқирозга юз тутиши, АҚШнинг "охирги президент"и ва табиий офатлар бўлишини айтган эди дея хабар бермоқда 5-tv.ru.

Ванга биринчи ярим йилликда РФда демографик инқироз юз беришини башорат қилган. Экспертларнинг фикрича, бу коронавирус инфекцияси билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Вазият йилнинг иккинчи ярмида яхшиланиши керак.

Ванганинг яна бир башорати АҚШга тегишли бўлиб, у "охирги президент" ҳақида айтилган. Маълумки, ноябрь ойида сайловлар бўлиб ўтди, аммо амалдаги президент Дональд Трамп Жо Байденнинг ғалабасига ишонмаяпти ва президент курсисини унга бўшатишни хоҳламаяпти. Башоратчининг фикрига кўра, Трамп сўнгги давлат раҳбарига айланади. Америкада айнан нима содир бўлиши аниқ айтилмаган, аммо "фуқаролар уруши" ва ҳокимият алмашиши истисно қилинмаган.

Ванга, шунингдек, АҚШ ички муаммолар туфайли жаҳон саҳнасини тарк этиши ва унинг ўрнини "кучли аждаҳо" эгаллаши ҳақида башорат қилган. Бу ибора остида у нафақат Хитойни, балки Россия ва Ҳиндистонни ҳам назарда тутган. Унинг сўзларига кўра, одамлар "қизил пул"га эга бўлишади. Экспертларнинг таъкидлашича, 100 юан ва 5000 рубл қоғозлари айнан қизил рангда.

Бошқа бир башорат - АҚШга табиий офатлар, кучли ёмғир ва “мегатўфон” туфайли Калифорния штати, Лос-Анжелес, Сан-Франциско ва Сан-Диего шаҳарлари сув остида қолиши мумкин.

Телеканал Ванганинг ижобий башоратларини ҳам келтирган, масалан, инсоният саратон касаллигини енгади. Башоратчи саратон касаллигига қарши самарали дори аллақачон яратилган, аммо ишлаб чиқаришга киритилмаганлигини таъкидлаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!