Ваҳшийлик! Ота-она 10 ойлик қизининг ўлишини томоша қилиб турди (фото+видео)

Ваҳшийлик! Ота-она 10 ойлик қизининг ўлишини томоша қилиб турди (фото+видео)

Мичиганда даҳшатли воқеа содир бўлди.

Душанба куни 6 августда 27 ёшли Сет Уэлч ва Татьяна Фузарилар аллақандай диний тушунчалари туфайли 10 ойлик қизалоғининг ўлимини кузатиб туришди.

Гап шундаки, ваҳший ота-она мантиқсиз қарашлари туфайли гўдагининг рўза тутишини истаган. 10 ойлик қизалоқ эса очлик ва сувсизликдан қийналган. Аммо Сет ва Татьяна шифокор чақирмаган. Кейинчалик улар бу хатти-ҳаракатларини динларида шифокор чақириш мумкин эмаслиги билан изоҳлашган. Қолаверса, уларнинг эътиқодига кўра, ожизлар ўлимга маҳкум экан. Ота-она ана шу чиркин қарашлари сабабли қизалоғи ўлганидан кейин шифокор чақирган.

Аёлнинг 2 ва 4 ёшли фарзандлари бор ва улар ҳам эмланмаган. Айни дамда болалар бобоси ва бувисининг қарамоғида. Татяна 4-фарзандига ҳомиладор.

Бу қотил ота-онани бир умрлик, амнистиясиз қамоқ жазоси кутмоқда.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!