Аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ота-она, устоз, қариндош-уруғлар тарафидан қурбонлик қилишлик салафи солиҳларимизнинг одатларидан бўлган. Бундай қилишни ўзларини саодати деб билганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадисда баён қилиб ўтилганидек, икки қўчқорни қурбонлик қилиб, бирининг савобини ўзларининг умматларига бағишлаганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатим бор деб даъво қилувчиларга ҳам у зот томонидан қурбонлик қилиш муносибдир. Бу ҳам у зотни бизни қурбонлигимизга муҳтожликлари туфайли эмас. Шояд, шу амалимиз у зотнинг шафоатларига сабаб бўлиб қолса, деган умиддадир.
Улуғларимиздан Абдураҳмон раҳматуллоҳи алайҳ қурбонлик кунига алоҳида тайёргарлик кўриб, у кунда етмиштага яқин қурбонлик қилар эдилар. Улардан бирини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, бошқаларини ота-она, устозлари номидан қурбонлик қилар эдилар. Ваҳоланки, у кишини хонадонида баъзан йўқчиликдан қозонлари қайнамай ҳам қолар эди.
Савол: Ўлган одам тарафидан қурбонлик қилса қандай амалга оширади?
Жавоб: Ўлган одам тарафидан ва ўлган одам учун қурбонлик қилишнинг бир неча сурати бор.
Маййит: «Менинг тарафимдан, менинг молимдан қурбонлик қилинглар», деб васият қилган бўлса ва унинг васиятига мувофиқ унинг молидан қилинган бўлса жоиз. Лекин ўша жонлиқнинг гўштини барчасини закот олишга ҳақдор бўлган шахсларга садақа қилиш вожиб бўлади. Марҳумнинг яқинлари ўша гўштдан ейиши жоиз эмас.
Марҳум ортидан қурбонлик қилишни васият қилган бўлса ёки васият қилмаган бўлса ва фарзандлари ўз молларидан нафл қурбонлик қилишган бўлса дуруст бўлади. Унинг гўштини бой камбағал ва ўзлари ҳам ейишлари мумкин.
Бир киши ўзининг молидан ва ўз тарафидан нафл қурбонлик қилиб, унинг савобини бир ёки бир неча маййитга бағишлаши жоиз. Гўштидан эса бой ҳам, камбағал ҳам еса бўлади.
Савол: Маййит тарафидан қурбонлик қилиш афзалми ёки унинг қийматини садақа қилиш афзалми?
Жавоб: Қурбонлик кунларида қийматни садақа қилгандан кўра, қурбонлик қилиб савобини бағишлаш афзалдир. Қурбонлик сотиб олиб, унинг қонини тўкишдан ҳосил бўлган савоб қийматини садақа қилиш билан ҳосил бўлмайди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.