Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ва мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди. ЎФА раҳбари янги мураббий масаласи ҳақида гапирди
ЎФА навбатдаги ташқари конгрессининг иккинчи қисмида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов, Терма жамоалар маркази бошлиғи Азиз Ҳайдаров, миллий жамоамиз сардори Одил Аҳмедовнинг чиқишидан кейин ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа мураббийлар штаби истеъфога чиқарилганини маълум қилди.
«Вадим Абрамов ва мураббийлар штаби олдига жамоани кейинги босқичга олиб чиқиш вазифаси қўйилган эди. Вазифа уддаланмагани боис, келишувда белгиланганидек миллий жамоа 3-босқичга чиқмагани сабабли мураббий истеъфога чиқади. Вадим Карленович билан бирга мураббийлар штаби билан шартномаларни бекор қиламиз.
Миллий жамоани ким бошқаради, деган савол бир кунлик эмас. Бу масалани футбол фахрийларимиз ва мутахассислар билан муҳокама қиламиз. Ўзимизни ва европалик мураббийлар номзодини кўрамиз. Кейин яна ҳеч қандай баҳона бўлмаслиги керак. Кимлар иш бошлаши ҳақида ҳали яна маълумот берамиз. Миллий жамоа масаласи эса ҳали яна муҳокама қилинади. Шу билан бугунги йиғилишга якун ясаймиз», - деди ЎФА раҳбари Абдусалом Абдумавлонович.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.