Вабода сабр қилиш ажри

A A A
Вабода сабр қилиш ажри

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қорин хасталиги ила ўлган шаҳиддир, вабода ўлган шаҳиддир», дедилар».

Маълумки, вабо хасталиги доимо барча жамиятларни ташвишга солиб келган. Ҳамма унга қарши қандоқ ишлар қилиш зарурлигини ўйлаб келган. Вабо тарқалган жойда кўплаб одамлар нобуд бўлиши ҳам инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат. Шунингдек, вабо тез юқадиган хасталик, унинг тарқалишини олдини олишнинг энг самарали йўли беморларни соғлардан ажратиш.

Шунинг учун ҳам Исломда вабо касали билан ўлган кишини шаҳидга тенглаштирилган. Яъни, хасталикка сабр қилиб, бошқа тарафларга кетиб қолмай вафот этган одам шаҳид ҳукмида бўлади. Бунда бемор кишиларни сабрга чақириш билан бирга уларнинг ортидан қолган яқинларига ҳам катта тасалли бор. Улар, фалончи вабо хасталигига учраганда ҳадиси шарифга амал қилиб сабр ила вафот этгани боис шаҳид ҳукмида кетган, деган фикр ила юрадилар.

Ҳадиси шарифда зикр қилинаётган қорин хасталиги ҳам вабога ўхшаш юқумли хасталик бўлса ажаб эрмас. Баъзи бир ҳадисларда, жумладан, юқорида зикр қилинган фавқулодда шароитларда ўлганларга ҳам «шаҳид» лафзи ишлатилган. Уларни шаҳид ҳукмида ўлган дейилади. Бу маънолар ва уларга тегишли тушунчалар келгуси ҳадиси шарифларни ўрганишимиз давомида яна ҳам равшанроқ бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан вабо ҳақида сўраган эканлар. Шунда у зот бундоқ хабар берибдилар: «Аслида у Аллоҳ хоҳлаганларига юборадиган азоб бўлган. Бас, Аллоҳ уни мўминларга раҳмат қилди. Бас, қай бир банда вабо воқеъ бўлганда ўз юртида сабр қилиб, Аллоҳ унинг пешонасига битганидан бошқа нарса бўлмаслигига ишониб турса, албатта, унга шаҳиднинг ажри мислидек ажр бўлур».

Иккисини Бухорий ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга қанчалар меҳрибон эканлиги яна бир бор намоён бўлмоқда. Бу ҳақиқат вабо хасталиги бошқалар учун нима мақсадда, мусулмонлар учун нима мақсадда юборилиши баёнидан келиб чиқади. «Аслида у Аллоҳ хоҳлаганларига юборадиган азоб бўлган. Бас, Аллоҳ уни мўминларга раҳмат қилди».

Дарҳақиқат, кўпгина қавмлар турли хасталиклар, жумладан, вабо ила қирилиб битгани тарихда маълум. Аллоҳ таоло Ўз меҳри ила бошқаларга азоб бўлиб юборилган вабони мусулмонлар учун раҳмат қилиб қўйибди. Улар вабо етганида Аллоҳ таолонинг айтганини қилсалар, вафот этсалар ҳам, шаҳид кетадилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бас, қай бир банда вабо воқеъ бўлганда ўз юртида сабр қилиб, Аллоҳ унинг пешонасига битганидан бошқа нарса бўлмаслигига ишониб турса, албатта, унга шаҳиднинг ажри мислидек ажр бўлур», деганлари айнан шу маънони тасдиқ этади.

Бу ҳозирги замон истилоҳи ила айтилганда, тиббий сақланиш чораси, ажнабийчасига карантин, деганидир. Ислом кўпчилик манфаатини ўйлаб, вабони бошқа ҳудудларга ҳам тарқалиб кетмаслиги йўлида ўзини фидо қилган кишиларни шундай юқори тақдирлайди. Бу маъно келгуси ривоятда яна ҳам ойдинлашади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вабо бало ёки азобдир. Уни Бани Исроилга ёки сиздан олдин ўтган кимсаларга юборилган эди. Қачон унинг бирор ерда пайдо бўлганини эшитсангиз, у ерга бормангиз. Агар у сиз турган ерда воқеъ бўлса, ундан қочиб у ердан чиқмангиз», дедилар».

Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Ушбу ривоятдаги «бало ёки азобдир» ҳамда «Бани Исроилга ёки сиздан олдин ўтган кимсаларга» деган таркиблардаги «ёки»нинг келиши ҳадис илмида «шак учун» дейилади. Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шу икки сўз ёки иборадан бирини ишлатганлари аниқ, лекин ровий қайси бири эканлигида шак қилиб қолган. Бошқача қилиб айтганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан иккисидан қай бирини ишлатганларини аниқ ёдлаб қола олмаган ва омонатга хиёнат қилмаслик юзасидан борини айтган.

Вабонинг бошқалар учун азоб, мусулмонлар учун раҳмат эканини олдин ўргандик. Энди эса ўшал хасталик пайдо бўлганда мусулмонлар жамоаси унга нисбатан қандоқ муносабатда бўлишлари баён қилинмоқда. «Қачон унинг бирор ерда пайдо бўлганини эшитсангиз, у ерга бормангиз». Чунки у ерга борсангиз ўша хасталикка чалинишингиз эҳтимоли бор. Мабодо, Аллоҳ кўрсатмасин, бирор кор-ҳол бўлиб қолса, келмасам бўлар экан, деб юрасиз. «Агар у сиз турган ерда воқеъ бўлса, ундан қочиб у ердан чиқмангиз». Чунки сизнинг у ердан қочиб чиқишингиз мазкур хасталикни бошқа ерларга тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Бу Ислом томонидан минг беш юз йил аввал жорий қилинган тиббий сақланиш чорасидир. Бу чорани маъмурий буйруқбозлик билан эмас, аҳолининг тиббий маданиятини ўстириш ила жорий қилишга ҳаракат қилингани очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умар Шом томон чиқди. Токи у Сарғга етганда унга Ажноднинг аҳли: Абу Убайда ал-Жарроҳ ва унинг асҳоблари учрадилар ва Шомда вабо воқеъ бўлганининг хабарини бердилар. Шунда Умар Ибн Аббосга: «Менга биринчи муҳожирларни чақириб кел», деди. Мен уларни чақириб келдим. У уларга маслаҳат солди. Улар эса ихтилоф қилишди. Баъзилари: «Сен бир иш учун чиқдинг. Энди ундан қайтишингни маслаҳат бермаймиз», дедилар. Бошқалари эса: «Сен билан бирга одамларнинг қолганлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бор. Уларни манави вабога олиб боришингни маслаҳат бермаймиз», дедилар. Умар: «Жўнанглар олдимдан!» деди-да, сўнгра: «Менга ансорийларни чақириб қўй», деди. Мен уларни чақириб келдим. Бас, уларга ҳам маслаҳат солган эди, улар ҳам муҳожирларнинг ихтилофдаги йўлини тутдилар. Уларга ҳам: «Жўнанглар олдимдан!» деди-да, сўнгра: «Менга ҳўв анави ердаги Қурайш шайхларидан фатҳ муҳожирларини чақириб кел», деди. Уларни чақириб келдим. Улардан иккитаси ҳам ихтилоф қилмади. Улар: «Одамлар билан орқага қайтишингни, уларни вабо томон олиб бормаслигингни маслаҳат берамиз», дедилар. Умар одамлар орасида жар чақиртириб: «Албатта, мен тонг чоғида уловимни минурман», деди. Шунда Абу Убайда: «Аллоҳнинг қадаридан қочибми?» деди. Умар унга: «Шуни сендан бошқа айтса бўлмасмиди!? (Умар унга хилоф қилишни ёқтирмас эди.) Ҳа, Аллоҳнинг қадаридан, Аллоҳнинг қадарига қочамиз. Айтгин-чи, агар сенинг туяларинг бўлсаю улар икки бўлинган бир водийга тушсалар. Бўлакларнинг бири серҳосил бўлсаю бошқаси қуруқ бўлса, ҳосилдорида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан, қуруғида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан. Шундай эмасми?!» деди. Шу пайт Абдурраҳмон ибн Авф келиб қолди. У ўзининг баъзи ҳожатлари ила кетган эди. У: «Бу ҳақида менда илм бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қачон унинг бирор ерда борлиги ҳақида эшитсангиз, у томон борманг. Қачон сиз турган ерда у воқеъ бўлса, ундан қочиб чиқманг», деганларини эшитганман», деди. Шунда Умар Аллоҳга ҳамд айтди ва ортига қайтди».

Икки Шайх ривоят қилишган.

Бу ривоятдан кўплаб маълумотлар олиш мумкин. Шунинг учун уни шошилмасдан бирма-бир таҳлил қилиб чиқсак яхши бўлади. «Умар Шом томон чиқди». Бу сафар ҳазрати Умарнинг халифалик даврларида бўлган. У киши Шомдаги мусулмонлар ҳолидан хабар олиш мақсадида бир қанча саҳобаларни ўзлари билан олиб йўлга чиққанлар. У кишининг Шомга қараб йўлга чиққанлари ҳақидаги хабар ҳамма томонга тарқалган. Жумладан, бу хабарни ўша даврдаги Шомнинг волийи Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ҳам эшитиб ўз одамлари билан халифани кутиб олиш учун йўлларига чиққанлар.

«Токи у Сарғга етганда унга Ажноднинг аҳли: Абу Убайда ал-Жарроҳ ва унинг асҳоблари учрадилар ва Шомда вабо воқеъ бўлганининг хабарини бердилар».
«Сарғ» — Ҳижоздан келаётганда биринчи учрайдиган Шомнинг қишлоқларидан бирининг номи. «Ажнод» Шомнинг ўша пайтдаги беш машҳур шаҳари шундоқ ном билан аталган. Улар: Фаластин, Урдун, Димашқ, Ҳимс ва Қунсурайнлардир. Ўшанда мазкур беш шаҳарнинг амирлари Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу билан бирга ҳазрати Умарни кутиб олгани чиққан эканлар. Одатда давлат бошлиғини кутиб олгани чиққанлар ҳол-аҳвол сўрашгандан сўнг энг муҳим ва долзарб масаладан сўз очадилар. Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ва у кишининг шериклари ҳам ҳазрати Умарга юртида вабо тарқалганлиги ҳақидаги хабарни айтдилар. «Шунда Умар Ибн Аббосга: «Менга биринчи муҳожирларни чақириб кел», деди. Мен уларни чақириб келдим. У уларга маслаҳат солди». Ҳазрати Умарнинг вабо ҳақида кишиларга маслаҳат қилишларидан у киши бу ҳақдаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан бехабар бўлган. Агар ҳазрати Умар ҳадисни билганларида ҳеч кимга маслаҳат солмай унга амал қилишга ўтар эдилар. Аксига олиб маслаҳатга чақирилганлар ҳам ҳадисдан бехабар эканлар. «Улар эса ихтилоф қилишди». Ўшанда ҳазрати Умар билан бирга Шом сафарига чиққан биринчи муҳожирлар ичида мазкур масала бўйича иккига бўлиниш пайдо бўлди.

«Баъзилари: «Сен бир иш учун чиқдинг. Энди ундан қайтишингни маслаҳат бермаймиз», дедилар». Яъни, эй Умар, сен Шомдаги мусулмонлар ҳолидан хабар олгани чиқдинг. Бу хабарни ҳамма эшитди. Дўсту душман қараб турибди. Вабо ҳақидаги хабарни эшитиб шу ердан ортга қайтиб кетсанг яхши бўлмайди. Бундан дўстлар хафа, душманлар шод бўладилар. «Бошқалари эса: «Сен билан бирга одамларнинг қолганлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бор. Уларни манави вабога олиб боришингни маслаҳат бермаймиз», дедилар». Булар ҳам ўзларининг фикрларига келган далилни рўкач қилишди. Соғ-саломат ва мўътабар одамларни хатарли жойларга олиб боришни раво кўрмадилар. Уларнинг бундоқ ихтилоф қилишлари халифага ёқмади. «Умар: «Жўнанглар олдимдан!» деди-да, сўнгра: «Менга ансорийларни чақириб қўй», деди». Демак, аввал муҳожирлар, кейин ансорийлар турар эканлар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоятларини давом эттирадилар: «Мен уларни чақириб келдим. Бас, уларга ҳам маслаҳат солган эди, улар ҳам муҳожирларнинг ихтилофдаги йўлини тутдилар». Кўриниб турибдики, ансорийларнинг ҳазрати Умар ила Шом сафарига чиққанлари ичида ҳам вабо ҳақидаги ҳадиси шарифни эшитган одам йўқ экан. Шунинг учун улар ҳам бу масалада ихтилоф қилдилар. «Уларга ҳам: «Жўнанглар олдимдан!» деди-да, сўнгра: «Менга ҳўв анави ердаги Қурайш шайхларидан фатҳ муҳожирларини чақириб кел», деди». Булар Қурайш қабиласининг мўътабар шайхлари бўлиб, Маккаи Мукаррама фатҳ бўлган кунигина мусулмон бўлган эдилар. Шунинг учун ҳам уларга муҳожир ва ансорийлардан кейинги, учинчи ўринда маслаҳат солинди. «Уларни чақириб келдим. Улардан иккитаси ҳам ихтилоф қилмади. Улар: «Одамлар билан орқага қайтишингни, уларни вабо томон олиб бормаслигингни маслаҳат берамиз», дедилар». Улар ҳам ҳадиси шарифдан бехабар эканлар. Лекин аввалги ихтилоф қилганларнинг ҳолидан ўрнак олишганми, халифани олдида ҳеч ихтилоф қилмай бир хил фикр айтдилар. Вабо тарқалган диёрга кирмай ортга қайтиш ҳақида маслаҳат бердилар. Бу маслаҳат ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга маъқул келди. Қайтишга қарор қилди. «Умар одамлар орасида жар чақиртириб: «Албатта, мен тонг чоғида уловимни минурман», деди». Яъни, Мадинага қайтиб кетурман, деганлари. Албатта, бу қарор ҳаммага ёқса ҳам азиз меҳмонларни орзиқиб кутган шомликларга ёқмади. «Шунда Абу Убайда: «Аллоҳнинг қадаридан қочибми?!» деди». Шомнинг волийи Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг бундоқ оғир гап айтишларидан аччиқлари чиққани билиниб турибди. У киши ҳазрати Умарга шундоқ гапиришга ҳадди сиғадиган улуғ зот эдилар. «Умар унга: «Шуни сендан бошқа айтса бўлмасмиди!?» Яъни, ҳозир сен менга айтган гапни сендан бошқа одам айтганда яхши бўларди, деди. Ҳазрати Умарнинг нима учун бундоқ деганларини тушунтириш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу орага ўз гапларини қўшиб баён бермоқдалар: (Умар унга хилоф қилишни ёқтирмас эди.)

Ҳазрати Умар Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг ҳурматларини қилиб у кишига хилоф бўладиган гапларни айтишдан ўзларини тийиб юрар эдилар. Энди эса кўпчиликни олдида у киши билан тортишишга мажбур бўлмоқдалар. «Ҳа, Аллоҳнинг қадаридан, Аллоҳнинг қадарига қочамиз». Сен менга: «Аллоҳнинг қадаридан қочибми?!» деб таъна қилмоқдасан. Лекин бу ерда Аллоҳнинг қадаридан қочиш йўқ. Қочиш бўлса ҳам биридан иккинчисига қочиш бор. «Айтгин-чи, агар сенинг туяларинг бўлсаю улар икки бўлинган бир водийга тушсалар. Бўлакларнинг бири серҳосил бўлсаю, бошқаси қуруқ бўлса, ҳосилдорида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан, қуруғида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан. Шундай эмасми?!» деди». Ёки бир томонда боқиш Аллоҳнинг қадари ила, бошқасида боқиш Аллоҳнинг қадаридан ташқарида бўладиган бўлса, шуни айт. Ҳаммаси ҳам Аллоҳнинг қадари. Бизнинг ҳозир қилаётган ишимиз ҳам шунга ўхшаш. Бунинг учун сен хафа бўлма. «Шу пайт Абдурраҳмон ибн Авф келиб қолди. У ўзининг баъзи ҳожатлари ила кетган эди». Шунинг учун бу масала бўйича бўлиб ўтган воқеалардан хабарсиз эди. Келганидан сўнг гапнинг ҳақиқатини англади ва: «Бу ҳақида менда илм бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қачон унинг бирор ерда борлиги ҳақида эшитсангиз, у томон борманг. Қачон сиз турган ерда у воқеа бўлса, ундан қочиб чиқмангиз», деганларини эшитганман», деди». Ортиқча маслаҳатга ҳам, тортишувга ҳам ҳеч қандай ўрин қолмади. «Шунда Умар Аллоҳга ҳамд айтди ва ортига қайтди». Ушбу қисса жуда ҳам машҳур. Уни турли китобларда турли муносабатлар ила келтирилади. Бунда маслаҳат, ақийда, қадар масаласи, давлат бошлиғи ва волий ҳамда амирларнинг муомаласи ва шунга ўхшаш кўпгина масалалар бор. Бизга кераги эса «Тиб китоби» учун тааллуқли қисми вабо бор жойга кирмаслик ва у ердагиларнинг чиқмаслиги масаласи.

Шу ерда ҳадиси шарифни ўрганиш давомида мулоҳаза қилинадиган қоидаларни ҳам эслаб ўтишимиз лозим.

1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган барча ҳадисларини ҳамма саҳобалар эшитган бўлиши шарт эмаслиги.

2. Баъзи ҳадисларни саноқли кишилар эшитган бўлиши мумкинлиги. Мисол учун вабо тарқалган жойга кирмаслик ва у ердан чиқмаслик ҳақидаги ҳадис. Шунча катта саҳобалар ҳам уни эшитмаган эканлар. Шунча одамнинг ичидан фақат бир киши — Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу эшитган эканлар.

3. Ушбу ҳадисга ўхшаш аҳён-аҳёнда учрайдиган нарсаларга оид ҳадисларни ҳожат тушганда излаб топилиши. Албатта, вабо ҳар йили ёки ҳар ўн йилда ҳам бўладиган нарса эмас. У жуда оз бўладиган нарса. Шунинг учун бу масалага оид ҳадиси шарифни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларида ўша суҳбатда ҳозир бўлган саҳобалар эшитганлар ва шу билан ҳожат тушмагани учун бу масалага қайтилмаган. Пай-ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давр-ларида ҳам, ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг даврларида ҳам вабо бўлмаган. Ҳазрати Умарнинг халифаликларининг аввалида ҳам бўлмаган. Мана, Шомга сафар қилганларида бу масалага дуч келинди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу борадаги ҳадиси шариф ҳаётга татбиқ қилиш шу ердан бошланди. Ислом давлатининг қайси жойида юқумли хасталик чиқадиган бўлса ўша ерга ташқаридан биров кирмайдиган, у ердан ташқарига биров чиқмайдиган бўлди.

4. Ҳаётда бирор масала ориз бўлиб қолса, дар¬ҳол ўз билганича ҳукм қилиб юбормасдан ўша масаланинг шариатдаги ҳукмини излаш керак. Бир одам, бир жамоа ўша ҳукмни билмаса, бошқалари билиши мумкин. Катта халифалар, хусусан, чориёрлар даврида шунга ўхшаш масала бўлса, одамларга бизга бундоқ-бундоқ масала ориз бўлди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда бирор нарса эшитган одам борми, деб эълон қилинар эди. Ана ўшанда эшитган одамлар ўз билганларини айтар ва унга амал қилинар эди.

5. Баъзи кишиларда Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу айтганларига ўхшаш, Аллоҳнинг қазои-қадарига иймон бўлгандан кейин, сақланаман, деб маълум хасталик бор жойдан қочишни нима кераги бор, деган тушунчалар бор. Аммо агар уларнинг гумонларида асос бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нима учун сақланишга амр қилганлар, деган эътироз пайдо бўлади.

Islom.uz портали таҳририяти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Қирғизистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Офат оқибатларини бартараф этишга жами 76 киши ва 12 техника жалб этилган.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

"Манчестер Сити" раҳбарияти: Бу икки ҳимоячи клубда қолади

"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоада икки ҳимоячини олиб қолиш ниятида.

Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси маълум. У Италиядан кетмоқда

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Кремонезе" клубига ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.

Ламин Ямал: "Бутун дунё тайёрлансин"

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал футболдаги келажаги ҳақида гапирди. Испаниялик футболчи 5 йил ичида бутун дунёни тайёрланишга чақирди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анталяда 550 млн долларлик лойиҳа бошлагани маълум қилинмоқда

Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.

Миллий терма жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсуповнинг Эрон клубидаги келажаги нима бўлади?

Бу ҳақда Uzbekistan Legionaries хабар берди.

Эрон зарбаларини қайтаришда Исроилга ёрдам берган Иорданияда ароқдан заҳарланиб 9 киши ўлди

Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Светофорнинг қизил чироғига қарамасдан юрган опанинг турмуш ўртоғи ишдан кетди (видео)

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

Ғарб Азов ҳақидаги ноқулай ҳақиқатни тан олди

Бу ҳақда Junge Welt нашри ёзмоқда.

Украина мудофаа вазирининг АҚШдаги уйининг тасвири АҚШлик журналистни ғазаблантирди

Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.

Москва ва Санкт-Петербург ўртасидаги ҳаво қатнови фалаж ҳолатга келди

Бу ҳақда Россия туроператорлари уюшмаси маълум қилди.

АҚШ армияси подполковниги: "Зеленский ақлдан озган, у ўзини худди урушда ютаётгандек тутмоқда"

Бу ҳақда АҚШ армияси подполковниги Даниэль Дэвис маълум қилди.

Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалмоқда

Қайд этилишича, ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада «она» деб аталадиган катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади

Масжид қурилиши баҳонасида одамлардан пул олганлар ушланди

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган

Покистонда кўп қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, саккизга яқин фуқаро вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин 2 соатда қуршаб олинди

Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.

Суриянинг Латакия ҳудудида кучли ўрмон ёнғинлари авж олмоқда — ОАВ

Олов тез тарқалаётгани сабабли 20 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинди.

Британияда COVIDнинг янги штамми Stratus тарқалмоқда

The Independent нашри ёзишича, Буюк Британияда COVID-19'нинг янги штамми — Stratus кенг тарқалмоқда.

Дрон ҳужумлари туфайли Пулково ва Шереметево аэропортларида 200 дан ортиқ рейс кечиктирилди

Пулково аэропортида эса 100 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 30 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Бунинг оқибатида аэропортларда йўловчилар тўпланиб қолган.

Тошкент вилоятида 7 ёшли бола ўгай отаси ва онаси томонидан калтакланди

Ҳолат юзасидан боланинг онаси маъмурий жавобгарликка тортилган.

Агробанк Андижон филиалида йирик кредит талон-тарожлиги фош этилди — собиқ раҳбар 8,5 йилга қамалди

Қизиғи шундаки, ушбу филиал раҳбари 2024 йилнинг ўзида 3 марта, 2025 йилда эса 1 марта жиноий жавобгарликка тортилган.

Римдаги портлашда жароҳатланганлар сони 45 кишига етди (видео)

Бу ҳақда Rainews24 телеканали хабар берди.

Москвада Транснефт топ-менежери Андрей Бадалов ўлик ҳолда топилди

Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Ҳукумат статистика юрита бошлаган 15 июндан буён иссиқ уришдан азият чекканлар сони 633 нафарга етди.

Исроил аскарлари Эль-Халилда ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимини тўхтатиб қўйди

Исроил армияси Ғарб соҳилидаги Эль-Халил шаҳрида жойлашган хонадонга рейд уюштириб, ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимига халал берди. Марҳум аввалроқ Исроил қамоқхонасидан озод этилган ва кейинроқ Ғаза секторидаги Исроил бомбардимони оқибатида ҳалок бўлган эди.

Тошкент вилоятида хотинини калтаклаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятининг Оққурғон туманида турмуш ўртоғининг ўлимига сабаб бўлган эркак суд ҳукми билан узоқ муддатга қамалди.

Шавкат Мирзиёев Исроил — Фаластин зиддияти ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этди.

Сурхондарёда кекса аёл ўз уйида ўлдириб кетилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Чехияда ўқ-дорилар сақланадиган жой иссиқдан портлаб кетди

Ёнғинни ўчириш учун самолётлардан фойдаланган ҳолда 12 та ўт ўчириш бўлими сафарбар этилган.

Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони ўринбосари Курскда ҳалок бўлди

Вазирликка алоқадор “Звезда” телеканалида берилган хабарда айтилишича, Гудков 2 июл куни Курск областининг чегара ҳудудларидан бирида жанговар вазифаларни бажариш чоғида ҳалок бўлган.

Икки ўзбекистонлик АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланяпти

Икки Ўзбекистон фуқароси молиявий даромад олиш мақсадида АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланмоқда.

БМТ махсус маърузачиcи: Исроил замонавий тарихдаги энг шафқатсиз геноцидлардан бирининг масъулидир

Бу ҳақда БМТнинг оккупация қилинган фаластин ҳудудларида инсон ҳуқуқлари ҳолати бўйича махсус маърузачиcи Франческа Альбанезе билдирди.