Uzum БМТ Тараққиёт Дастури (UNDP) билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган Ўзбекистондаги биринчи IТ-компанияси бўлди. Ҳамкорлик доирасида Uzum ва UNDP мутахассислари мамлакат бўйлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларига молиявий саводхонлик ва тадбиркорлик асосларини ўргатадилар.
Мамлакатда рақамли молиявий хизматлар ва онлайн савдонинг фаол ўсиши кузатилмоқда. Банк-молия хизматларининг нуфузи ҳамда рақамли саводхонлик даражасининг ўсиши, айниқса олис ҳудудлар, у ердаги кичик шаҳарларда яққолроқ кузатилмоқда. Рақамли платформаларнинг ривожланиши ва интернетдан фойдаланиш улушининг ошиши тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш учун қулай имкониятлар яратди.
Uzum Market'да мамлакат бўйлаб ўн мингдан ортиқ корхона ва тадбиркорлар ўз маҳсулотларини сотаётган бўлса, уларнинг 30 фоиздан ортиғини аёллар ташкил этади. Uzum ва БМТТД ишсиз аёллар ва ёшлар ўртасида рақамли ҳамда молиявий саводхонлик кўникмаларининг етишмаслигини бартараф этишда умумий манфаатларга эга. Бу борадаги илк амалий қадам қўшма таълим дастурларини амалга оширишдир. Узум рақамли ва логистика инфратузилмасидан фойдаланиш ҳажмининг ошиши эса бандликнинг ўсиши ва тадбиркорликнинг ривожланишига омил бўлади.
— Биз рақамли саводхонлик ва бизнесни бошқариш асосларини ўргатиш, ушбу кўникмаларни амалга ошириш учун қулай, тушунарли хизматлар кўрсатишга тайёрмиз, — деди Uzum компаниясининг ижрочи директори Роман Лаврентиев. — Молиявий сервислар, бозор майдони, хусусий фойдаланувчилар ва тадбиркорлар учун қулай банк воситаларини ишлаб чиқиш орқали биз, биринчи навбатда, мамлакатимизнинг барча аҳолиси – эркаклар ва аёллар, пойтахт ва олис ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли учун тенг имкониятлар яратамиз. Айнан мана шу мақсад бизни ва БМТТДдаги ҳамкасбларимизни қўшма лойиҳада бирлаштиради.
— Бизнинг умумий мақсадимиз – ишсизлар ўртасида рақамли ва молиявий кўникмаларнинг етишмаслигини бартараф этиш ва шунга оид тушунчаларни шакллантириб, билимларини ривожлантиришга қаратилган тузилмани яратишдир, — деди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини бажарувчи Анас Қарман. — Ушбу ташаббус аёллар ва ёшларга замонавий дунёда зарур бўлган билим ва кўникмаларни беради. Бу эса уларнинг меҳнат бозорида имкониятларини кенгайтиради. Биз Узумʼъни истиқболли салоҳиятга эга узоқ муддатли ҳамкор сифатида кўрамиз. Ушбу экотизимнинг мамлакат иқтисодиёти ривожига қўшган ҳиссаси аллақачон сезилиб турибди. Масалан, сармоядорлар томонидан «Узум»нинг танланиши барқарор ҳамкорликка ишонч бағишлайди ва ҳозирда экотизим Ўзбекистондаги биринчи ва ягона ҳисобланади.
Томонлар электрон савдо учун асосий молиявий саводхонликка йўналтирилган кенг қамровли ўқув материалларини ишлаб чиқиш, шунингдек, республикадаги тажрибали мутахассислар томонидан кўникмаларни самарали тарқатиш ва ҳудудлардаги мақсадли аудиториянинг ушбу билимларни ўзлаштиришини таъминлаш мақсадида семинар ҳамда тренинглар ўтказишга келишиб олдилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (UNDP) Ўзбекистоннинг камбағалликка барҳам бериш, тенгсизликни камайтириш, рақамли тафовутларни бартараф этиш ва инклюзивликни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни доимо қўллаб-қувватлайди.
Олдинроқ, таэквондо устаси Улуғбек Рашитов жойлашув маълумотларини тақдим этиш бўйича антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йил муддатга мусобақалардан четлатилганди.
Дональд Трамп Европа Иттифоқи ҳисобидан Украинага қўшимча Patriot ҳимоя тизимларини жўнатишни ваъда қилди ҳамда Владимир Путинни ҳужумларни кучайтиришда айблади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади